Uploaded by Dilafruz Timerova

Даво ариза

advertisement
Ўзбекистон Республикаси
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро
Суди раисига Чироқчи тумани Пахтакор
Фермер хўжаликлари ҳудудидаги
Даъвогар: “Алматов Абдурасул Тожиевич” номли фермер
Хўжалиги раҳбари Алматов Абдурасул Тожиевичдан
Жавобгар: С.С.Бозоров, Ф.Б. Хайитова ва бошқалар
СУДДА МЕНИНГ СЎЗИМ
Мазкур даъвомнинг мазмуни шундан иборатки, Чироқчи туман ҳокими
(Н. Қаюмов)нинг 2006 йил 27-январдаги х-71/1 сонли қарорига мувофиқ менга
30 йилга ижарага берилган 3,1 га ерни 1 гектарини қонунга хилоф равишда ўзи
Россияда мардикорчилик қилиб юрган С.М. Бозоров номига “Иссқхона қуриш
учун” Чироқчи туман ҳокими (Х. Жўраев) томонидан ноқонуний равишда
ажратиб берлиган. Мазкур қарор Чироқчи туман прокурорининг 2021 йил 26март 11-98277/02 сонли протести асосида ҳокимнинг ўзи томонидан бекор
қилинган бўлсада, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг
(А.Ж. Бердиев) 2022 йил 17-ноябрдаги ҳал қилув қарори билан С.С.
Бозоровнинг вакили Рахматов Боймамат Бахтиёр ўғлига ёр майдонидан
фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик маъсулиятини юклаш ҳақидаги даъвоси
қондирилиб, МИБга юборилган. Чироқчи туман мажбурий ижро бюроси 2022
йил 17-декабрдаги ижро варақаси тузиб, суднинг қарорини ижро қилиг
мақсадида босим ўтказиб, ижро чораларини қўрмоқда ва бизга босим
ўтказмоқда.
30 йилга ижарага берилган менга тегишли бўлган ва ноқонуний заҳирага
олинган 3.1 га ернинг 2.1 га сини 22.08.2022 йилдаги онлани аукцион савдоси
орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун 6 кишига ноқонуний сотилган. Бу 6
шахсдан бири даъвогар Ф. Б. Хайтованинг даъво аризасига мувофиқ,
фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2022 йил 26-декабрдаги
ҳал қилув қарорига кура, Ф.Б. Хаитовага А. Алматовга нисбатан ердан
фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик масъуляти юкланган. Бу иш бўйича ҳам
хал қилув қарорини ижро қилиш учун МИБга юборилган. Ҳозирга кунда МИБ
ходимлари Алматовда бутунлай ерни бўшатиш ва 16-йилдан буён бола чақам
билан яшаб турган турар жойларинми бўзиб ташлаш бўйича босим ўтказиб
келмоқда.
Download