Uploaded by Ayaz SNM_Türk

1

advertisement
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОЃЛИЌНИ САЌЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
БОЛАЛАР ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ ВА СТОМАТОЛОГИК
КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КАФЕДРАСИ
Болалар огиз бушлигида специфик инфекциялар чакирадиган
касалликларнинг узига хос хусусиятлари
(Стоматология факультети талабалари учун укув методик куллланма)
Тошкент-2006
2
Тузувчилар:
Йулдошхонова О.С. – Тошкент Тиббиёт Академияси
Болалар Терапевтик стоматологияси
кафедра мудири, профессор.
Халилов И.Х. – Тошкент Тиббиёт Академияси Болалар Терапевтик стоматологияси кафедраси доценти.
Ишонова М.К. – Тошкент Тиббиёт Академияси Болалар Терапевтик стоматологияси кафедраси доценти.
Мирсалихова Ф.Л. – Тошкент Тиббиёт Академияси
Болалар Терапевтик стоматологияси
кафедраси ассистенти, т.ф.н.
Абдуазимова Л.А. Тошкент Тиббиёт Академияси Болалар Терапевтик стоматологияси кафедраси ассистенти, т.ф.н.
Таќризчилар:
Тургунова С.Т. – Тошкент Тиббиёт Академияси Болалар Терапевтик стоматологияси кафедраси ассистенти.
Комилов Х.Ф. - Тошкент Тиббиёт Академияси
Болалар терапевтик стоматологияси
кафедраси профессори,
Хабилов Н.Л. - Тошкент Тиббиёт Академияси
ортопедик стоматология ва ортодонтия
кафедраси доценти, т.ф.д.
Тошкент Тиббиёт Академияси илмий кенгашида куриб чикилган ва
тасдикланган.
Баённома № 10
« 29» март 2006 й.
Илмий котиб
проф. Рахимбаева Г.С.
3
Мавзу: 8. Болаларда махсус микроорганизмлар чакирадиган
касалликлар. Огиз окариши (кандидоминоз) – 6 соат.
9. Огиз бушлиги шиллик каватининг сил ва захм
касалликларидаги узгаришлари. ОИТС касаллигининг огиз
бушлиги шиллик каватида намоён булиши – 6 соат.
Маќсад: Талабаларга объектив ва субъектив маълумотлар, касаллик
анализи, лаборатор текширувлар асосида болаларда
учрайдиган оѓиз бўшлиѓи специфик инфекцияларини
ташхислаш ва даволаш режасини тўѓри тузишни ўргатиш.
Машѓулот режаси:
1. Талабаларга махсус инфекция касалликларидаги объектив ва
субъектив ўзгаришлар тўѓрисида маълумот бериш.
2. Талабаларни касаллик анализи, лаборатор текширувлардаги
ўзгаришлар билан таништириш.
3. Болаларда учрайдиган оѓиз бўшлиѓи махсус инфекцияларини
ташхислаш ва даволаш режасини тўѓр тузишни ургатиш.
4. Машѓулотдан чиќарилган хулоса.
Калит сўзлар: Сил, захм, ОИТС. ОИВ (Одам иммун танкислиги
вируси).
Дарс жићозлари
Жадваллар, схемалар, слайдлар,расмлар, празрачкалар
Тарќатма материаллар:
- Вазиятли масалалар;
- Тест саволлари;
- Слайдлар;
- Атлас;
- Касалликлар акс эттирилган расмлар.
4
ОИТС - ортирилган иммунитет танќислиги синдроми бўлиб, одам
иммунитет танќислиги вируси билан чаќириладиган инфекцион касаллиги
кўринишида намоён бўлади.
Этиология - одам иммунитети танќислиги вируси инфекцион касалликни
келтириб чиќаради, бу ОИВ - инфекцияси номи билан юритилиб, ортирилган
иммунитет танќислиги синдроми кўринишида намоён бўлади. Бунда
организмни шартли патоген микроорганизмларга умумий мойиллигини
пасайиши кузатилади ва онкологик касалликларга мойилликни ошиши билан
кечади.
Иммунитет танќислиги вируси ( ОИВ ) ретровируслар гурућига кириб,
одам генига ўрнашиб олади. ОИВ Т4 - лимфоцитларни зарарлаб, уларни нобуд бўлишига олиб келади. Натижада ћужайра иммунитети бузилади ва вирус билан зарарланган организм шартли-патоген микрофлорага резистентлигини йўќотади ва у носпецифик инфекциялар ва ўсмаларга тъасирчан бўлиб
ќолади, яъни ОИТС ривожланади.
Касаллик зарарланиш манбайи ОИВ билан зарарланган одам ёки вирус
ташувчи ћисобланади. Касаллик кишидан аксарият ћолларда жинсий алоќа
йўли билан юќади. Аммои, гоћо у беморларга ќон ќуйлганда, ќондан тайёрланган бошќа дорилар, шприц игнаси, стоматологик асбоблар ва гинекологик
асбоблари орќали юќади. Яна ћомиладор аёлдан ћомилага, туѓиш ваќтида
ќондан, туќќанидан кейин эса уни сутидан ўтиши мумкин.
Беморда бу вирус умр бўйи ќолади ва шу даврда у инфекция юќтирувчи
ћисобланади. Касаллик ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир турида вирус
юќќанидан кейин бир ёки бир неча ћафтадан сўнг клиник белгилар юзага
чиќади: тана ћарорати ошади, бемор тунда кўп тсрлайди, терисига тошмалар
тошади, боши оѓрийди, тўхтовсиз йўталади ва лимфа тугунлари катталашади.
Сурункали турида беморга инфекция юќќанидан кейин ќарийиб 20%
ћолларда 5 йилдан кейин, 50% 10 йилдан кейин ћам касаллик белгилари
намоён бўлиши мумкин.
Клиника. ОИВ инфекцияси кечишини тўртта даврга бўлиш мумкин.
ОИВ инфекциясини ўткир даври зарарланишидан бир ёки бир неча ћафтадан
сўнг ривожланиши мумкин. Бу даврда ОИВга серопозитив реакция манфий
бўлиб, у 6-12 ћафтадан сўнг кузатилади. Бу даврни клиник белгилари - иситманинг кўтарилиши, лимфоаденопатия, кечки терлашлар, бош оѓриѓи ва
йўтал кўринишидан намоён бўлади.
1 даври ћеч ќандай симптомсиз ёки персистирланган тарќоќ лимфоаденопатия (ПТЛ) кўринишида кечади. Бунда чов соћасидан ташќарида жойлашган диаметри 1 см дан ошган бир ёки бир неча лимфа безлари катталашуви кузатилади. Бундай ћолат 3 ой ва ундан ошиќ давом этиши мумкин.
2 даври ОИТС билан боѓланган комлекс деб аташади. Унинг учун
ќуйидаги белги ва симптомлар хос: тана вазнини камайиши, ич бузилиши,
ћолсизлик, уйќусизлик, иштаћанинг йўќолиши, ћотиранинг пасайишига олиб
келувчи неврологик ћолатлар. Ушбу белгилар даври ќайталаниб туради. Бу
давр тери ва шиллиќ ќаватдаги ўзгаришлар билан кечади: сочли лейкоплакия,
5
ўраб олувчи темиратки, сурункали ќайталанувчи герпес.
3 даври оралиќ давр номи билан юритилади. Бу давр касалликни эрта
симптомлари намоён бўлгандан кейин ћосил бўлади. Лекин касалликни бутун клиникаси намоён бўлмайди. Оѓиз бўшлиѓида 3 даврида кандидоз, сочли
лейкоплакия, ўткир герпетик стоматит ёки сурункали герпесни ўткирлашуви
кузатилади. Альвеоляр пневмония, ўпка сили ривожланиши мумкин.
4 даврида ОИТСни бутун оѓир клиникаси намоён бўлади. Бу шартлипатоген инфекция чаќирган ћар хил яллиѓланиш жарайонларини ривожланиши. Калоши Саркомаси каби ўсмаларни ћосил бўлиши билан кечади.
Ўсмаларни ћосил бўлиши ћужайра иммунитет танќислиги билан боѓлиќ
бўлади. ОИТС инфекцияларига протозойли инвазиялар (пневмоцистли пневмония, токсоплазмоз) ёки вирусли (цитомеголия) бактерияли ва замбуруѓли
инвазия хос. Шу даврда лимфоманинг оѓир шакллари, кахексия ва неврологик ўзгаришлар (невропатия, ћотиранинг пасайиши, аќл заифлик ) кузатилади.
Организмни иммунитет ћимоясига зарали таъсир кўрсатадиган ОИВ
инфекциясини кирганлигини биринчи белгилари оѓиз шиллиќ ќаватидаги ўзгаришлар ћисобланади.
ОИВ инфекцияси билан боѓлиќ бўлган оѓиз шиллиќ ќавати касалликларига киради:
- кандидознинг клиник формалари;
- оѓиз бўшлиѓи бактериал инфекциялари;
- оѓиз бўшлиѓи вирусли инфекциялари;
- парадонтитнинг агрессив шакллари ( ВИЧ - парадонтит );
- сурункали ќайталанувчи афтоз стоматит;
- идеопатик тромбоцитопеник пурпура;
- ксеростамия билан кечувчи сўлак бези касалликлари;
- эксфолиатив хейлит;
- дескваматив глоссит;
- сочли лейкоплакия;
- Капоши саркомаси;
- ясси ћужайрали рак;
Туѓма ВИЧ - инфекциясининг кўп учрайдиган клиник белгилари булиб: тана вазнининг камайиши, гепатоспленомегалия, тромбоцитопения,
анемия, гепатит, ўсишдан ќолиш, микроцефалия, пешона ќисми дўнглиги,
бурун ќалинлашиши, ќийшик кўз, кўз ёриѓининг узайиши, ћаво ранг склера,
лихорадканинг тез ќайталанувчи симптомлари, энантемалар, диарея, лимфоаденопатиялар хисобланади.
Болаларда кечувчи ОИТС клиникаси катталарникидан фарќ ќилади:
1. Капоши саркомаси, лимфомалар кам учрайди.
2. Гепатит В вируси билан зарарланиш кам кузатилади.
3. Гипергаммаглобулинемия - кўп кузатилади.
4. Лимфопения - кўп учрайди.
5. лимфоидли интерстициал пневмония.
6
6. Бактериал сепсис - ўлимга олиб борувчи сабаблардан бири ћисобланади.
7. ВИЧ - инфекция бошланишида ўткир мононуклиозга хос ўзгаришлар
кўп кузатилади.
8. ВИЧ - инфекция кечишида МНС нинг бирламчи зарарланганлигни
кўрсатувчи аник психоневрологик симптоматика кузатилади.
КАНДИДОЗ. ОИВ инфекцияси билан зарарланганлардаги кўп учрайдиган оѓиз ичидаги кўриниш ћисобланади. Кўпрок ўткир псевдомембраноз
кандидоз учрайди. ОИВ билан зарарланганларда кандидоз ойлаб давом этади, шунинг учун ўткир деган ном ўз кучини йўќотади. Клиник кўринишлари
оддий кандидозга хос. Шиллиќ ќаватда кулранг-оќиш караш бўлиб, сузмали
массани эслатади. Караш шпатель билан енгил олинади, унинг остида ќизарган шиллиќ ќават кўринади. Асосан лунж, тил, оѓиз туби, танглай, милк шиллиќ ќаватларида жойлашади. Кўрилганда кандидозни лейкоплакия, ќизил ясси темираткидаги худди шундай белгилар билан фарќлай билиш керак.
Ўткир атрофик кандидоз оѓиз шиллиќ ќаватини аллергиядаги, С, В1, В2, В6
гиповитаминозидаги зарарланишларини эслатади. Зарарланиш асосан тилдаги гиперемия ўчоѓи кўринишида унинг ўрта чизиѓи бўйлаб жойлашади;
ипсимон сўргичлар атрофияланади.
Сурункали гиперпластик кандидоз кам учрайди, лунч, ќаттиќ ва юмшоќ
танглай шиллиќ ќаватини икки томонида жойлашади. Зарарланиш оѓиз
четларида жойлашганда кўпроќ кандидозли хейлит ва эпителий гиперплазияси кўринишидаги ёриќлар ћосил бўлади, ёриќлар ваќт ўтиши билан катталашиб, ќаттиќ кобиќли яраларга айланади. Оѓриќ ћисси кўп ћолларда кузатилмайди ёки сезилмас даражада бўлади; ачишиш ћисси кузатилади.
ЎТКИР ЯРАЛИ - НЕКРОТИК ГИНГИВОСТОМАТИТ
Касаллик кутилмаганда бошланади, лекин тиш тозалаганда милкдан ќон
кетиши билан ћам бошланиши мумкин. Касллик белгилари 3-4 ћафтада
йўќолиши мумкин, лекин кўпинча ќайталайди. Милк ќизарган, шишган.
Милк ќирѓоќлари, тишлараро милк сургичлари некрозланган, сариќ кулранг
караш билан ќопланган, атроф тўќималар билан мустаћкам бирлашмаган. Касаллик ривожланиб боради ва кўпинча милк юмшоќ тўќималарининг йўќотилишига, суяк структураларининг секвестрланишига олиб келади.
Продремал даврида холсизлик, субфебрил тана ћарорати, бош оѓриѓи,
оѓиз бўшлиѓида кўплаб некротик элементлар кузатилади. Интоксикация белгилари ўсиб бориб, тана ћарорати кўтарилади, регионар лимфоаденит белгилари юзага келади. Оѓриќ кучлилигидан болада иштаћа йўќолади, гиперсоливация кузатилиб, оѓиздан ноћуш ћид келади.
Даволаш : симптоматик.
1. Пиромекаин аэрозоли билан оѓриќсизлантирилгач Н202, фурациллин
ва ферментлар билан механик ишлов берилади.
2. Яллиѓланишга ќарши малћамлар ва кератопластиклар ќўлланилади
7
3. Дезинфекциялаш маќсадида ромазулон, шалфей эритмалари билан
чайиш тавсия этилади.
Вирусли инфекциялар
ОИВ билан зарарланганлар учун оѓиз шиллиќ ќаватини оддий герпес
билан зарарланиши хос. Бунда ќайталанувчи ва ќийин кечувчи герпетик стоматит юзага келади. Оѓиз бўшлиѓини зарарланиши билан биргаликда жинсий
аъзолар шиллик кавати зарарланиши кузатилади. Зарарланиш атипик кечади.
Узоќ муддатли ва оѓриќли бўлади. Везикулалар тилда, юмшоќ танглайда,
оѓиз тубида, лабларда пайдо бўлади ва тезда эрозияларга, эрозиялар катта
яраларга (5-3 см) айланади. Яралар нотўѓри шаклда, четлари кўтарилган, кратерга ўхшаш бўлади. Унинг туби тўќ ќизил рангда бўлиб, кулранг- оќиш караш билан ќопланган бўлади. Ваќтида даволанмаса ўткирлашади, ћажмлари
катталашади. Бу эса вирусли герпетик инфекцияни висцерал аъзоларга диссеминациясига ва клиник кечишини оѓирлашувига ћамда ўлимга олиб келади. ОИВ билан зарарланган шиллиќ ќават ўраб олувчи герпес ва вирусли
сўгаллар билан зарарланган бўлади. Улар тугунли зарарланишлар кўринишида бўлиб, сургичлар шаклидаги дўнгликларда жойлашади.
СОЧЛИ ЛЕЙКОПЛАКИЯ
Сочли лейкоплакия ОИВ билан зарарланишнинг серопозитив даврида
учрайди, бу эса иммунитет танќислигига ва ОИВ инфекциясига шубћа
туѓилишига сабаб бўлади. Адабиётларнинг оћирги маълумотларига кўра 98%
сочли лейкоплакия касалларида ОИВ серопозитив бўлади.
Сочли лейкоплакия катталиги ва жойлашуви бўйича 1 ёки 2 томонли
бўлиши билан фарќланади. Клиник жићатдан сочли лейкоплакия ворсинкалар шаклида бўлади. Улар шиллиќ ќават юзасидан сочларни эслатувчи ворсинкалар кўринишида кўтарилиб туради. Ворсинкалар шиллиќ ќават юзасига
зич фиксацияланган ва уларни ќириб олиш кийин бўлади. Сочли лейкоплакия тилни ён юзаларида, унинг орќа ќисмларида учрайди.
КАПОШИ САРКОМАСИ
ОИТСни кўпроќ учрайдиган касалликларидан ћисобланади. Ўсма лимфатик томирлардан ћосил бўлади. ОИВ инфекциясида 30% ћолларда Капоши
саркомаси келиб чиќади. Капоши саркомаси кўпроќ танглайда, камрок милк
шиллиќ ќаватида кузатилади.Улар кўкимтир, ќизил ёки ќора доѓлар кўринишида, бошланѓич даврларда ясси шаклида бўлади. Кейинчалик улар тўќлашиб, ћажмлари катталашиб, бўлакчаларга бўлиниб ќолади. Яраланишлар
кўпроќ шиллиќ ќаватларда кузатилади. Оѓиз бўшлиѓидаги яраланишлар яраланиш давригача оѓриќли бўлади. Милкда жойлашган Калоши саркомаси
эпулисни эслатади.
ОИВ инфекцияси ташхисида лабараторияда вируслар, махсус антителони топилишига ёрдам беради. Кўпроќ ELISA иммуносорбентанализ ва иммунобласт ёки тескари иммунофлюоренция реакциялари ќўлланади. ОИВ
инфекциясини ўрганишда иммунологик статусга аћамият берилади. ОИВ билан зарарланганларда Т хелперлар билан Т супрессорларни нисбати бузила-
8
ди, моноцит ва лимфоцитлар сонининг камайиши, иммуноглобулинларнинг,
айниќса А ва G сонининг кўпайиши кузатилади.
ОИВ билан зарарланишнинг олдини олиш. ОИВ инфекциясини
олдини олишнинг эффектив усулларидан бири стерилизация ва дезинфекция ќоидаларини бузилмаслиги. ОИВ тарќалишини олдини олиш учуп
инфекцион агентларни ќон орќали юќиши бартараф этилиши керак.
ОИВ инфекцияси билан кураш ќуйидагилардан иборат
1. Ќон ва бошќа организм суюкликлари билан ишлаганда ћавфсизлик
ќоидаларга риоя ќилиш.
2. Инъекция ва бошќа муолажаларда ћавфсизликка риоя ќилиш.
3. Стерилизация ва дезинфекцияни эффектив олиб борилиши.
Стоматологик муолажаларни кўпчилиги инвазив бўлгани учун стоматологлар ОИВ инфекцияси билан зарарланиш ћавфи бор. Шунинг учун стоматологлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари эћтиёт чораларини кўришлари
лозим. Ќон ва суяклар билан ифлосланган ќўллари совуќ сув билан астойдил
ювилиши керак. Бир марта ишлатилган асбобларни ташлаб юбориш керак.
Дезинфекция маќсадида 2%-глютерал эритмаси,30%Н202 эритмаси
ќўлланилади. Тозаланган инструментлар 30 мин. давомида эритмада саќланади, ќайноќ ќуруќ ћаво билан стерилизация ќилиниши керак. Бормашина,
наконечник ва асбоблар ћом ашёлар столи гипохлорид натрийнинг 4%ли
эритмалари, хлоргексидинларда артилади.
ТЕСТ САВОЛЛАРИ:
1. ОИТСни чаќирувчи инфекция.
А. ВИЧ вируси
В. Candida
С. Deprex simplex
D. Treponema pallidum
E. Лефлер таёкчаси
2. Болаларда оѓизда ОИТС касаллиги белгиланади.
А. Кандидомикоз билан.
В. Лейкоплакия
С. Парадонтоз билан
D. Дескваматив глоссит билан
E. Узоќ ваќт битмайдиган яра билан
3. Ярали некротик стоматитда бошлангич тошма жойи
А. Милк сургичлари.
В. Тил.
С. Лунж
D. Юмшоќ танглай.
E. Ќаттиќ танглай.
4. Ярали некротик стоматитни чаќирувчи микроблар.
А. Фузобактериялар. Венсан борелияси
9
B.Deprex Simplex
С. Treponema Pallidum
D. Леффлер Таскчаси
Е. Кох таёќчаси
5. Стоматологик поликлиникаларда болаларда ОИТС касаллиги профилактикаси:
А. Инсрументларни синчиклаб стерилизация ќилиш.
В. Вакцинация
С. Кварцлаш.
D. Кабинет хавосини тозалаш.
К. Кабинет девори ва полларни тез-тез ювиш.
5. ОИТСда ќон элсментларини ќайси ћили шикастланади?
Л. Т-лимфоцит
В. В-лимфоцит
С, Макрофаг
D. Эритроцит
Е. Тромбоцит
13 ёшли бола узоќ ваќт антибиотиклар ќабул ќилган. Айни пайтда оѓиз
шиллиќ пардасида оќариш кузатилади. Булар оѓриќ билан олиб ташланади.
Бола гипотрофик кўринишга эга ва овќат ейишдан бош тортяпти.
Ташхис.
Ќўшимча текшириш усуллари даволаш тактикаси. 15 ёшли болада оѓир
даражали тез ривожланувчи парадонтит аниќланди. Бола соѓ туѓилганлиги ва
яхши ривожланганлиги маълум эди. Бу паталогия нисбатан яќинда пайдо
бўлди. Дифференцирал диагностика учун текширилади.
1. Сийдик анализи.
2. Микробиологик анализ .
3. Биологик анализ.
4. Ќон таркибида антитело борлигини аниќлаш.
5. Цитологик текшириш.
СИЛ.
Сурункали инфекцион касаллик.
Этиология. Ќўзѓатувчиси Mycobacterium tuberculosis. Юќиш йўли - ћаво томчи (бирламчи силда). Кўпроќ жараён ўпкадаги, лимфа тугунлари, суяклардаги бирламчи сил ўчоѓидан гематоген ёки лимфоген йўл билан юќиши
натижасида иккиламчи ћисобланади. Оѓиз шиллиќ ќавати ва лаб ќизил
ћошиясида иккиламчи инфекция сил волчанкаси, милиар ярали сил ва сил
ленраси кўринишларида намаён бўлади.
СИЛ ВОЛЧАНКАСИ
75% ћолларда юзда кузатилади. Асосан лаб ќизил ћошияси зарарланади. Болалар оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќаватида сил волчанкасининг 4 шакли
10
фарќланади:
1. Нотекис ќиррали, овал шаклидаги чегараланган яра, кўп миќдорда тез
ќонувчан грануляция. Милк зарарланишида тишларни ќимирлаши ва тушиб
кетишига олиб келадиган альвеоляр суяк тўќимасининг сурилиши кузатилади. Малигнизация мойиллик мавжуд.
2. Янги думбоќчалар ћосил бўладиган чандиќ соћасида рецидив кузатилади. Лаб зарарланганлигида ќон ва йиринг аралаш катќолоќлар пайдо бўлади. Лаб шишган, чуќур ва оѓриќли ёриќлар бор.
3. Ярали думбоѓчали жараён фонида папилламатоз усиќчалар. Думбоѓчалар эриши билан чуќур яралар ћосил бўлади. Папилломалар локализацияси
юмшоќ ва ќаттиќ танглай чегарасида.
4. Якка бугороклар силлиќ, чандиќли юза. Лаб ќизил ћошиясидаги
чандиќланиш жараёни оѓиз ёриѓи торайишига олиб келиши мумкин. Рецидивлар юзага келиб чандиќларда люпомалар шаклланади.
Сил волчанкасининг бирламчи элементи люпома ћисобланади. Люпома
чегараланган, сариќ-ќизѓиш, юмшоќ, оѓриќсиз, перефёриќ ўсишга мойил ћосила. Люпомани диагностикасида диаскопия ва зондлаш ўтказилади.
Диаскопия - люпомани ойна ёрдамида босиб кўрилганда ќизил ранг
йўќолади. Сарѓиш, мумсимон, олма желесини эслатувчи кўринишга келади.
Зондлаш- тугмали зонд билан люпома босилганида йўќолади (симптом
Поспелова).
Волчанканинг барча шакллари учун регионар лимфаденит хос. Лимфа
тугунлари катталашган, бирлашган, оѓриќли.
Диагноз. Манту пробаси асосида ќўйилади. Захм думбоѓчаси, учламчи
захм, трофик ва травматик яралар, сифилис эрозиялари билан ќиесий ташхис
ўтказилади.
ЯРАЛИ СИЛ
Юмолоќ ёки овал шаклдаги кескин оѓриќли яра. Яра асоси юмшоќ,
четлари нотекис, туби грануляция ва сарѓиш кулранг караш билан тула. Яра
текканда ќонайди. Локализацияси асосан тил орќасида, пастки лабда, ретромоляр соћасида.
ДАВОЛАШ: Умумий: махсус силга ќарши диспансерларда олиб борилади. Маћалий: шикастловчи омул йўќотилади, Тиш ќаттиќ тўќималари ва
парадонт даволанади. ОБШКга оѓриќсизлантирувчи, антисептик эритмалар
билан ишлов берилади.
1. Сил касали ќўзѓатувчиси.
А. Кох таёкчаси
В. Стафилакокк
С. Стрептококк
D. Оќиш трепонема
Е. Леффлер таёќчаси
2. Бирламчи силнинг юќиш йўли:
11
А. ћаво-томчи
В. контакт
С. парэнтарал
D. алементар
Е. орал
3. Иккиламчи силда тошма ќаерда жойлашади?
А. оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќавати ва лаб ќизил ћошиясида
В. ќаттиќ танглайда, терида
С. кафт, товон соћаларида
D. факат лаб ќизил ћошиясида
Е. бутун тана юзасида
4. Сил касаллиги ќаерда даволанади?
А. сил касалликлари диспансерида
В. юќимли касалликлар бўлимида
С. уй шаройитида
D. умумий терапияда
Е. эндокринологияда
5. сил ќандай аникланади?
А. манту реакцияси
В. ќон анализи
С. сийдик анализи
D. УЗД
Е. рентген
9 ёшли бола чап томон лунч шиллиќ пардасида гиперемия, инфильтрат
ва яка яра бор. Нотўѓри шаклда, фибриноз парда билан ќопланган. Текканда
оѓриќ. Силга диф. диагностика ўтказиш учун ќандай тестлар ќилинади?
1. Микробиологик
2. Сийдик анализ
3. Ќон анализ
4. Сўлак анализ
5. Иммуноглобулин тестлар
13 ёшли болани лаб ќизил ћошияси ва лунч шиллиќ ќаватида овал шаклидаги яра. Четлари нотекис, асоси юмшоќ, сарѓиш кулранг караш билан
ќопланган. Теканда ќонайди.
А. Дастлабки ташхис
В. Ќўшимча текшириш усуллари
С. Даволаш тактикаси
ЗАХМ
Сурункали юќумли касаллик бўлиб, ќўзѓатувчиси оќиш трепонема. Болаларда кўпроќ туѓма захм учрайди. Бунда ќўзѓатувчиси ћомилага касал онадан йўлдош орќали юќади.
6-ёшгача эрта туѓма захм кўкрак ёшидаги болалар ва эрта болалик ёшида, кечки ва яширин туѓма захам.
12
Оќиш трепонема организмга жинсий аъзоларни шиллиќ ќавати ва териси
орќали ўтади. Зарарланиш ўчоѓи тиббиёт асбоблари. Захм юќишнинг асосий
омили, терининг шох ќаватидаги ёки оѓиз-шиллиќ бўшлиѓидаги тан жароћатлар. Яна захм гемотрансфузия ва бошќа тиббий муолажалар пайтида
юќиши мумкин. Оѓиз бўшлиѓида захм намоён бўлиши болаларда кам учрайди.
Захм тўлќинсимон кечиши, актив кўриниш даври яширин даври билан
алмашинуви, клиник ва морфологик белгилар хилма-хиллигини инобатга
олиб, унинг 4 та даврини фарќлаш лозим: яширин, бирламчи, иккиламчи ва
учламчи. Захм яширин даври ўрта ћисобида 3-4 ћафта кечади.
Бирламчи захм ўртача 6-7 ћафта давом этади, давоси баъзида 2-3 ой. У
оќиш трепонемани кириш жойида яллиѓланиш инфильтрата ќаттиќ шанкр
пайдо бўлиши (1ламчи сифилома). У яра ёки эрозия кўринишида учрайди.
Захмли эрозиялар юзаси 1 ёки 2 тийинлик танга катталигида бўлади. Эрозия
ёки яра асосида зич тоѓайсимон инфильтрат пайпасланади. Яра туби текис,
ялтироќ. Баъзида улар юзасида кулранг оќиш караш кузатилади. Пайпаслаганда захмли яра зич, атрофи ќаттиќ инфильтрат билан ўралган. Ќаттиќ шанкрнинг шакли унинг жойлашган жойига боѓлиќ. Тилдаги ќаттиќ шанкр асосидаги яќќол сезилган инфильтрация туфайли атроф тўќималаридан бўртиб
чиќади ва ликопчани тескари аѓдарилган шаклига ўхшаш бўлади. Оѓиз четида жойлашган ќаттиќ шанкрлар клиник жићатдан асоси инфильтрацияланган
бичилишларни эслатади. Милкларда жойлашган ќаттиќ шанкр ярим ой кўринишидаги тўќ ќизил эрозияга ўхшаш бўлади. Бодмча безларида жойлашган
ќаттиќ шанкр уч хил шакл бирига эга бўлади: ярали, ангина симон ва аралаш.
Ќаттиќ шанкрни пайдо бўлганидан 5-7 кундан кейин бирламчи даврни 2 белгиси ћосил бўлади. Шанкрга якин лимфатик безларни катталашуви ёки
маћалий склерадепит. Пайпаслаганда лимфатик безлар зич, оѓриќсиз. Бирламчи сифилома юзасидан оќиш трепонема олиниши тўѓри ташхис ќўйишга
ёрдам беради. Фаќатгина 3 ћафтадан сўнг махсус серологик реакция (Вассерман ) мусбат бўлади. 4 ћафтадан сўнг иммунофлюорорестенция ва классик серологик раекция ќаътий мусбат бўлади. Шу муносабат билан бирламчи
сифилис бирламчи серонегатив ва бирламчи серопозитив даврларга бўлинади. Серонегатив даврида махсус серонегатив реакциялар манфий бўлади.
Серопозитив эса 3-4 ћафтадан сўнг бошланади, бунда серологик реакциялар
мусбат бўлиб узоќ ваќт ушланади. Диф.ташхисида захмга зич асосга эга
бўлган ћосилани травматик ярадан фарќлаш керак. Сабабчи омил олинганидан кейин травматик яра бартараф этилади. Шанкрларда жойлашганида герметик эрозия билан фарќлаш керак. Бундай яра тез ћосил бўлиб, тез эпителизацияга учрайди.
Иккиламчи захм ўрта ћисобда 3-4 йил давом этади, бунда шиллиќ ќаватда тошма кўринишидаги жараённинг ўткирлашуви кузатилади. Организм
умумий аћволи ёмонлашуви (ћолсизлик, субфебрил тана ћарорати, бош
оѓриѓи), ички аъзоларни зарарланиши, суяк ва асаб тизимлардаги ўзгаришлар
аниќланади. Иккиламчи захмни кўп пайдо бўладиган жойи оѓиз шиллиќ
ќавати ћисобланади. Юќори юќувчанлик, элементларнинг тарќоќ жойлашу-
13
ви, субъектив сезгиларни йўќлиги, чин ва сома полиморфизм иккиламчи захимига хос белгилар ћисобланади. Бу даврда оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќаватида
икки турдаги зарарланиш кузатилади: доѓли ва папулёз сифилислар.
Доѓли сифилис кўпроќ юмшоќ танглай ва муртакларда учрайди. Улар ќизил, чегараланган, ќўшилиб кетган мисс ќизил рангдаги эритемани эслатади.
Ушбу ўзгаришлар давосиз бир ой мобайнида саќланиб туради. Тана ћароратининг кўтарилиши, шиш ва оѓриќ бўлади. Уни катарал ангинадан фаарќлай
олиш керак. Дориларга бўлган аллергик реакцияни оѓиз шиллиќ ќаватидаги
ўзгаришлар билан ћам ташхислаш керак. Бунда оѓиз бўшлиѓида ачишиш ва
оѓриќ бўлиб, аллергия бартараф этилганидан сўнг ўзгаришлар йўќолади.
Папулёз сифилис оѓиз бўшлиѓида кўп учрайди, айниќса унинг ќайталаниши иккиламчи сифилис кўринишидир. Папулёз тошмалар оѓиз
бўшлиѓининг исталган жойида учраши мумкин. Муртакларда, юмшоќ танглайда айниќса кўп учрайди. Папулалар зич думалоќ шаклда диаметри 1-1.5
см. га етадиган элементлар кўринишида бўлади. Улар оѓриќли, атроф шиллиќ
ќаватдан ажралиб туради. Захм папулаларини лейкоплакия, ќизил ясси темиратки ва ќизилча ўчоќлари билан фарќлаш керак. Захм папулаларида кулранг
оќиш карашни олиб ташлаш ќийин. Захмли папулаларни кандидоздан фарќи
кулранг-оќиш караш олиб ташлангандан сўнг эрозия юза сатћидан оќиш трепонемалар топилади.
Иккиламчи захм клиникасидан ташќари, папулалар юзасидаги оќиш трепонемалар борлиги ва серологик реакциялар мусбатлигига асосланиб ташхис
ќўйилади.
Учламчи захм зарарланишдан 3-5 йил ўтгандан сўнг намоён бўлади ва
специфик грануляцияли тўќима гумма ћосил бўлиш билан кечади. Оѓиз
бўшлиѓида гумма юмшоќ ёки ќаттиќ танглайда, ћалќумни орќа деворида,
лунж ёки лаб тўќимасида учраши мумкин. Улар якка бўлади салитар гуммалар, пайпаслаганда зич, нормал тўќимадан кескин ажралиб туради, оѓриќсиз
бўлади. Уларнинг катталиги ловия ёки ўрмон ёнѓоѓи катталигидан катта
бўлмайди. Захмли гумма ќаттиќ танглайда жойлашганида унинг перфорацияси эћтимоли кўп. Юмшоќ тўќималар гуммаси 2-3 ћафтадан сўнг яраланади ва
чандиќланиб битади. Учламчи даврда касаллик юќумли эмас. Туѓма захмда
янги чаќалоќлар оѓзида эрозия ва юзаки яраланишларни учратиш мумкин.
Юз терисидаги, лунж ва лаб соћасидаги диффуз инфильтратлар терининг таранглигига олиб келади. Бунинг натижасида оѓиз атрофида емирилишлар
ћосил бўлиб, улар чандиќли битади.
3-4 ва 15 ёшдаги болаларда кечки кузатиш мумкин. У Гетченсон учлиги
билан намоён бўлади (тиш ќаттиќ тўќимасинингдистрофияси, паренхиматоз
кератит, вестибулит). Шуниси аћамиятлики адабиётлардаги маълумотларга
кўра оѓиз бўшлиѓидаги ушбу ўзгаришлар бемор даволанмаган даврдагина
пайдо бўлади. Антибиотиклар ќабул ќилиниши касллик кечишини ва белгилари ћосил бўлиш муддатларини кечиктиради.
Даволаш: Захм оѓиз бўшлиѓида намоён бўлган беморлар стационар шаройтда тери-таносил диспансерида даволаниши керак.
1. Гетченсон триадаси ќуйидаги каслликка хос:
14
А.Захм.
В. Сил.
С. СПИД.
D. Кандидо-з.
Е. Ќандли диабет
2. Гетченсон триадасига хос:
А. Тишларнинг анатомик шакл бузилиши, паренхиматоз кератит, карлик.
В. Кўз кўрлиги, васкулит, доимий тишларнинг йўклиги.
С. Систематик склеродермия, карлик, доимий тиш куртаклари йўќлиги.
D. Жигар циррози, бош суяги ўзгариши, карлик.
Е. Васкулит, кўрлик, бурун суяги ўзгариши.
3. Тугма захмга хос белги:
А. Гетченсон триадаси.
В. Никольский триадаси.
С. Вассерман триадаси.
D. Лателл триадаси.
Е. Пирке триадаси
4. Бирламчи захм белгиси.
А. Шанкр.
В. Майда ќизил тошма.
С. Махсус грануляцияли тўќима.
D. Люпома.
Е. Сузмасимон некроз.
2-ойлик чакалоќни милкларида ярим ой шаклидаги эрозия кузатилади.
Эрозия асосида зич инфильтрат пайпасланади. Лимфа тугунлари катталашган, пайпаслаганда зич оѓриќсиз.
А. Дастлабки ташхис.
В. Ќўшимча текшириш усуллари.
С. Даволаш тактикаси.
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Ўзлаштириш саволлари.
сил касаллигининг этиологияси ва патогенези.
оѓиз бўшлиѓидаги тошмаларнинг тавсифи.
захмнинг этиологияси ва патогенези.
доѓсимон захмнинг тавсифи.
захм бляшкалари тавсифи.
солиштирма ташхис.
ОИТС этиологияси.
ОИТСда учраши мумкин бўлган оѓиз бўшлиѓидаги касалликлар.
Текшириш саволлари.
1. болаларда оѓиз бўшлиѓида ўткир милиар сил.
15
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
болаларда оѓиз бўшлиѓида иккиламчи сил инфекцияси.
силда диагностик тестлар.
оѓиз бўшлиѓи бирламчи сифиломаси.
болаларда оѓиз бўшлиѓи иккиламчи сифиломаси.
папулёз захмнинг рецидив белгиси.
ОИТС. Вирусининг тарќалиш йўллари.
ОИВ инфекциясида продромал давр.
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Мустаќил иш мавзулари.
болаларда оѓиз бўшлиѓида ўткир милиар ( дессеминациялашган ) сил.
болаларда оѓиз бўшлиѓида иккиламчи сил инфекцияси.
болаларда оѓиз бўшлиѓининг бирламчи ва иккиламчи сифиломаси.
доѓсимон папулёз, захм, захм бляшкалари тавсифи.
ОИТС этиологияси ва вирус тарќалиш йўллари.
ОИТСда учраши мумкин бўлган оѓиз бўшлиѓидаги касалликлар.
Педагогик технология.
“Айлана стол” усулида мавзунинг асосий саволларини талабалар
иштирокида таћсили.
Бу усул талабаларнинг умумий белгиларини билиш ва унутилган
мавзуларни мустаћкамлаш учун ўтказилади.
Гурућ 2-3та кичик гурућларга бўлинади ва ћар бир гурућга саволни
вараќлаб берилади ва 1-2 мин. ичида ћар бир гурућ ўзини жавобини ёзади ва
кейинги гурућга узатади.
Ўќитувчи ваќт тугагач ћамма вараќларни йиѓади ва ћар гурућни
баћолайди. Ишни осонлаштириш учун ћар бир гурућ ўзининг гурућ номерига
эга бўлади ва жавобини ёзишдан олдин гурућ номерини ќўяди:
6-та тўѓри жавоб 5-балл.
5-та тўѓри жавоб 4-балл.
3-та тўѓри жавоб 3-балл.
2-та ундан кичик 2-балл.
1. Туберкулёзни чаќирувчи инфекция –кох таёќчаси.
2. Бирламчи туберкулёзнинг юќиш йўли –ћаво томчи йўли орќали.
3. Иккиламчи туберкулёзда тошма ќаерда жойлашган?
-оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќавати ва лабнинг ќизил ћошиясида.
4. Туберкулёз касаллигида бемор ќаерда даволананади?
-юќумли касалликлар яъни туберкулёз диспансерида.
5. Туберкулёзни ќандай аниќланади?
-Манту реакциясини ќилиш билан.
6. Туберкулёзни ќайси касаллик билан ташхис ќилинади?
-учламчи захм, трофик ва травматик яраларни.
7. Захмни чаќирувчи инфекция?
-оќиш трепонема.
16
8. Бирламчи захм белгиси?
-ќаттиќ шанкр.
9. Иккиламчи захм белгиси?
-майда ќизил тошма.
10. Учламчи захм белгиси?
-махсус грануляцияли тўќима.
11 Захмнинг ќиёсий ташхиси?
-аллергия.
12. Захмнинг ќайси даврида лимфа тугунлари катталашади?
-бирламчи.
13. Захмда лимфа тугунлари ќаерда катталашади?
-ќўлтик остида, чов соћасида.
14. Захм касаллигини аниќлашда ќўлланиладиган усул?
-RV-реакция Вассерман, серология реакция.
15. Захм касаллиги ќаерда даволанади?
-тери таносил касалликлари диспансерида.
16. ОИТСни чаќирувчи инфекция?
ВИЧ вируси.
17. ОИТСда ќон элементларини ќайси ћили шикастланади?
-Т-лимфоцит
18. ОИТСнинг юќиш йўллари?
-жинсий.
-парэнтерал.
-паренатал.
19. ОИТСда оѓиз бўшлиѓигда ўзгариши?
-кандидамикоз
20. Ярали некротик стоматитни чаќирувчи микроблар?
-фуза бактериялар, Венсан борелияси.
21. ярали некротик стоматитни ќайси касалликлар билан ќиёсий ташхис
ўтказилади?
-ярали гингивит.
22. Ярали некротик стоматитда бошланѓич тошма жойлари?
-милк сургичлари.
23. Ярали некротик стоматит касалликлари ќаерда даволанади?
-стоматолог ва педиатр ћамкорлигида.
24. Ярали некротик стоматитни даволаш этаплари?
-оѓриќсизлантириш.
-антисептик ишлов.
-специфик инфекцияларга ќарши дорилар.
-кератопластиклар.
-пархез.
17
Тошкент Тиббиёт Академияси.
“Болалар терапевтик стоматологияси”
Кафедра ходимларининг «____» ____________2006 йилда бўлиб ўтган
мажлис № ____ протоколидан.
Кўрилган масала:
1. Кафедра проф. А.С. Йулдошхонова, доценти И.Х. Халилов, М.К.
Ишанова ва ассистентлари: т.ф.н. Ф.Л.Мирсалихова, С.Т. Тургунов ва
Л.А. Абдуазимовалар томонидан талабалар учун ёзилган “Болалар огиз
бушлигида специфик инфекциялар чакирадиган касалликларнинг узига
хос хусусиятлари” услубий ќўлланмасининг мућокамаси ва тавсияси.
Мажлис карори:
1. Юќорида баён ќилинган ўќув услубий ќўлланма талабалар учун зарур
ва ўз ваќтида ёзилган. Шунинг учун мазкур услубий ќўлланма ТТА
марказий услубий комиссисига кўриб чиќиш учун тавсия ќилинсин.
Мажлис раиси,
т.ф.д., профессор
А.С.Йулдошхонова
Мажлис котиби,
асс.
С.Т. Тургунова
18
Доцент Ишанова М.К., проф. Йулдошхонова А.С., доцент Халилов
И.Х., т.ф.н. Мирсалихова Ф.Л., т.ф.н. Абдуазимова Л.А. асс.
Тургунова С.Т. лар томонидан ёзилган «Болалар огиз бушлигида
специфик инфекциялар чакирадиган касалликларнинг узига хос
хусусиятлари» ўќув услубий ќўлланмасига
ТАЌРИЗ
Мазкур ўќув услубий ќўлланма Х- семестр мавзуси бўйича 5 курс талабалари, педагоглар, амалиёт шифокорлари учун мўлжаллаб ёзилган бўлиб,
тасдиќланган ўќув дастурига тўлиќ мос келади.
Услубий ќўлланмада машѓулотларнинг асосий маќсади, вазифаси, талабалар олдига ќўйиладиган назорат саволлар аниќ ўз аксини топган.
Услубий ќўлланманинг асосий ќисми болаларда учрайдиган махсус
инфекция касалликларида оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќаватидаги ўзгаришлар,
уларнинг этиологияси, патогенези, клиник белгиларига баѓишланган. Услубий ќўлланмада бундан ташќари ўхшаш касалликлар билан таќќослаб
ташхислаш, фармакологик, физик усуллар билан даволаш, диспансер назорати ћаќида сўз юритилган.
Ушбу ўќув ќўлланма бугунги кундаги талаблар даражасида ёзилган
бўлиб, ўзбек тилидаги ўќув адабиётлар муаммосини ћал ќилишда иштирок
этади деган умиддамиз.
Терапевтик стоматология
кафедраси профессори,
тиббиёт фанлари доктори
Комилов Х.П.
19
Доцент Ишанова М.К., проф. Йулдошхонова А.С., доцент Халилов
И.Х., т.ф.н. Мирсалихова Ф.Л., т.ф.н. Абдуазимова Л.А. асс.
Тургунова С.Т. лар томонидан ёзилган «Болалар огиз бушлигида
специфик инфекциялар чакирадиган касалликларнинг узига хос
хусусиятлари» ўќув услубий ќўлланмасига
ТАЌРИЗ
Услубий ќўлланмада машѓулотни ўтишдаги асосий маќсад, ќўйиладиган вазифалар, талабалар билимини текшириш учун ќўйиладиган назорат саволлари ќўлланма маќсади асосида тузилган.
Мазкур ўќув услубий ќўлланма Х- семестр мавзуси бўйича 5 курс талабалари, педагоглар ћамда амалиёт шифокорлари учун ёзилган бўлиб, ўќув
дастури режасига мос келади.
Услубий ќўлланма ёрдамида болаларда учрайдиган махсус инфекция
касалликларида оѓиз бўшлиѓи шиллиќ ќаватидаги ўзгаришлар, уларнинг
этиологияси, патогенези, клиник белгилари ћаќида тушунарли, мукаммал
тўлиќ маълумот олиш мумкин. Услубий ќўлланмада бундан ташќари ўхшаш
касалликлар билан таќќослаб ташхислаш, фармакологик, физик усуллар билан даволаш, диспансер назорати ћаќидаги маълумотлар билан тўлдирилган.
Ушбу ўќув ќўлланмани стоматология факультети 5 курс талабалири
учун ўќув-услубий ќўлланма сифатида чоп этишга тавсия этиш мумкин.
Ортопедик стоматология
бўлими мудири, тиббиёт
фанлари доктори, доцент
Н.Л. Хабилов
Download