Uploaded by navbaxor7828

Оила педагогикаси

advertisement
ФИРУЗА ФАРХОДОВНА ХИДИРОВА
ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Ф.Ф. ХИДИРОВА
ОИЛА ПЕДАГОГИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ - 2007
2
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети
томонидан Олий таълим муассасаларида педагогика йўналиши
бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма
сифатида тавсия этилган
Тақризчилар:
О. Мусурмонова, педагогика фанлари
доктори, профессор
Н. Эгамбердиева, педагогика фанлари
номзоди, доцент
Мазкур ўқув қўлланмада оила педагогикаси фанининг оилавий ҳаёт
асосларига оид назарий муаммолар, оила педагогикаси фаннинг мақсади,
предмети, методологик асослари, фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги,
ундаги изланишлар, оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши нисбати ёритиб
берилган. Оила ва никоҳга бағишланган қисмида эса оила ва никоҳ
масалалари тарихига оид маълумотлар, оилаларнинг ўзига хос хусусиятлари
ва функциялари билан боғлиқ жиҳатлар таҳлил этилган. Оилавий тарбияда
ўзбек халқ педагогикаси ва анъаналарнинг ўрни, оилавий тарбия
самарадорлигини оширишда мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлиги,
оилада ота-она ва фарзандларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси масалалари
эса оила маънавияти бўлимида акс эттирилган. Оила ва замонавий ёшлар деб
номланган махсус қисмида, бугунги кунда, ёшларни оилавий ҳаётга
тайёрлаш ва хакикий оилапарварни тарбиялаш масалалари, уларни оилада,
мактабда, дарс жараёнида ҳамда синфдан ташқари машғулотларда оилавий
ҳаётга тайёрлаш методикаси, оила этикаси ва психологиясини ўрганишнинг
шакл ва методлари батафсил ёритиб берилган.
Бундан ташқари қўлланмада оилавий - педагогик вазиятлар, оила
педагогикаси фанидан амалий машғулотлар мавзулари, машғулотларни
ташкил этишда қўллаш мумкин бўлган педагогик технологиялар, тестлар ва
кроссвордлар илова тарзида келтирилади.
Ушбу ўқув қўлланма педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари
талабалари, магистрлари, аспирантлари, ўқитувчилари, илмий ходимлари,
қолаверса, республика аҳолисининг оила масалалари бўйича саводхонлигини
ва маданиятини оширишга мўлжалланган.
© Ф.Ф. Хидирова, 2007 йил.
3
МУНДАРИЖА
Кириш......................................................................................................... 7
1-бўлим. ОИЛАВИЙ ҲАЁТ АСОСЛАРИ.............................................
1-боб. Оила педагогикаси фанининг предмети ва унинг асосий
вазифалари.................................................................................................
1. Оила педагогикаси фанининг мақсади ва унинг бошқа
фанлар ўртасидаги ўрни, боғлиқлиги.......................................................
2. Оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар
ва ёндошувлар ............................................................................................
3. Оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши...................................
2-боб. Оила педагогикаси фанининг методологик асослари..........
1. Оила давлат ва жамият муҳофазасида.........................................
2. Оила ҳуқуқи манбалари.................................................................
3. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция......................................
4. Гендер масалалари..........................................................................
2-бўлим. ОИЛА ВА НИКОҲ......................................................
3-боб. Оила тарихи......................................................................................
1. Гуруҳли никоҳдан жуфтли никоҳга ўтиш....................................
2. Туркистонда ислом динига қадар никоҳ
ва оила масалалари.......................................................................................
3. Туркистонда ислом дини даврида никоҳ ва оила
муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан
тартибга солиниши............................................................................
4. Собиқ шўро тузуми даврида Ўзбекистонда никоҳ
ва оила масалалари.............................................................................
4-боб Оилаларнинг ўзига хос хусусиятлари
ва функциялари.........................................................................................
1. Оилаларнинг функциялари ва уларнинг
ўзаро боғлиқлиги...............................................................................
2. Оилавий муносабатлар................................................................
3. Оиладаги педагогик-психологик муҳит......................................
4
3-бўлим. ОИЛА МАЪНАВИЯТИ................................................
5-боб. Халқ педагогикаси ва маънавий қадриятлар
тарбия манбаи................................................................................................
1.Ўзбек халқ мутафаккирлари оилавий тарбия
ҳақида................................................................................................................
2.Оилавий тарбияда ўзбек халқ педагогикаси
ва анъаналари...................................................................................................
3.Оилавий тарбия самарадорлигини оширишда
мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлиги....................................................
6-боб. Оилада ота-она ва фарзандларнинг
маънавий-ахлоқий тарбияси......................................................................
1. Ота-оналарнинг обрўси ва шахсий намуналари оила
маънавиятини оширувчи омил сифатида.....................................................
2. Оилавий тарбияни такомиллаштириш омиллари
ва вазифалари..................................................................................................
3. Ота-оналарга тарбияга оид билим бериш……………………..…
4-бўлим. ОИЛА ВА ЗАМОНАВИЙ ЁШЛАР................................
7-боб. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш методикаси........................
1.Оилапарварларни тарбиялаш
ижтимоий-педагогик вазифа сифатида........................................................
2. Оилада, мактабда, дарс жараёнида ҳамда
синфдан ташқари машғулотларда оилапарвар
ёшларни тайёрлаш методикаси.....................................................................
3. Жисмоний ва ижтимоий етуклик – никоҳга
тайёрлик аломати...........................................................................................
8-боб. Оила этикаси ва психологиясини ўрганишнинг
шакл ва методлари......................................................................................
1. Жинсий муносабатлар алифбоси....................................................
2. Мухаббат ришталари ва гигиена.....................................................
3. Рашк хусусида……………………………………………………..
4. Ёлғизлик............................................................................................
5
Иловалар.........................................................................................................
1-илова
Оилавий - педагогик вазиятлар....................................................................
2-илова
Оила педагогикаси фанидан амалий машғулотлари
мавзулари.....................................................................................................
3-илова
Машғулотларни ташкил этишда қўллаш мумкин бўлган
педагогик технологиялар............................................................................
4-илова
Тестлар ва кроссвордлар............................................................................
5-илова
Назорат саволлари…………………………………………………………
Фойдаланилган адабиётлар........................................................................
6
Кириш
Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда эркин ва адолатли фуқаролик
жамиятини қарор топтириш улуғвор мақсадлардан бирига айланди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов ўз асарларида
оиланинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берар
экан, қуйидагиларни қайд этади: “Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига
қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга
бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб
эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. ...Бу эса олий даражада маънавий
қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир”1.
Зотан фуқаролик жамияти улкан ижтимоий макондир. Бу маконда
эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади. Унда
жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон сифатида эркин ва озод бўлиши, ҳар бир
фуқаронинг ўзаро тенглиги, фуқаро мақомидаги мустақиллиги каби
принциплар устувор аҳамият касб этади. Демак, шу жиҳатдан олиб
қараганда, оила ҳам фуқаролик жамиятининг узвий таркибий қисми
саналади, у ҳам муайян ижтимоий вазифани бажаради.
Маълумки, жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини ҳисобланган оила
инсонларнинг турмуш кечириш ва ҳаёт давомийлигини таъминлаш тарзидир.
“Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом
ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади.
Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва
барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги-миллий фаровонлик
асосидир.
Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли
анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат,
меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада
шаклланган”. *
Жамиятдаги юксак нуфузи, эътибори ва аҳамияти боис оилага Асосий
Қонунимиз – Конституцияда алоҳида боб бағишланганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Оила кодекси умум эътироф этилган ҳуқуқ нормаларига тўла
мос равишда тузилганлиги, айниқса, “оила – жамятнинг таянч тузилмасидир”
деган қоидага асослангани бежиз эмас, албатта. Шу билан бирга,
Ўзбекистонда 1998 йилнинг “Оила йили” деб эълон қилинганлиги хамда
“Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган
тадбирлар давлат дастури” қабул қилинганлиги ва унинг ҳаётга тўла тадбиқ
эътилганлиги улкан маъно касб этади. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисидаги” Фармони ва унда белгиланган вазифалар янги давлат ва янги
жамият сари тараққиётимиз манфаатлари ҳамда мақсадлари билан узвий
боғлиқдир.
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура. 1-том. Т., “Ўзбекистон”,
1996, 49-бет.
1
*1998 йил –Оила йили – 1998 год - Год семьи. Т., Ўзбекистон”, 1998, 9-10 –бетлар.
7
Зеро, оилада соғлом маънавий-ахлоқий муҳит барпо этишда маҳалла ва
хотин-қизлар ташкилотининг ролини ошириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, “Оила педагогикаси” ўқув қўлланмасини
яратишга жазм қилдик. Ўқув қўлланма Президент асарлари, Фармонлари ва
Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Карорлари ва Фармойишлари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси ва улар
асосида қабул қилинган норматив актлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида
яратилди.
8
Биринчи бўлим
Оила педагогикасининг асослари
1 -боб. Оила педагогикаси фанининг предмети ва унинг асосий
вазифалари.
1. Оила педагогикаси фанининг мақсади ва унинг бошқа
фанлар ўртасидаги ўрни, боғлиқлиги
Оила – жамиятнинг кичик ячейкаси ва унинг маъносини ҳеч
кичрайтириб бўлмайди. Оиласиз биронта миллат ҳам, жамият ҳам тараққий
этмаган. Келажакни ҳам биз оиласиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳар бир инсон
учун оила - ҳаётнинг бошланиши. Бахт сўзини ҳам аввало оила билан
боғлаймиз: кимки ўз оиласи бағрида бўлса, у бахтлидир.
Оила бўлиб яшаш барча махлуқотлар орасида фақат инсонгагина
хосдир. Шу боис оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини
ҳисобланади. Шунга кўра ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик
жамиятининг таянч нуқтаси, таянч тузилмасидир. Чунки бу муқаддас
даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва ахлоқан тарбия
топади.
Бинобарин, оила эр-хотин, уларнинг бола чақалари, энг яқин
туғишганларидан иборат кишилар гуруҳи, яъни хонадон ҳисобланади. Айни
чоғда оила одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий
муносабатларига асосланган ижтимоий бирлиги ҳамдир.
Демак, оила жамиятнинг табиий хужайрасидир, ижтимоий асосидир.
Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва
тез ривожланади. Зеро, жамият асоси – оила моддий ва ижтимоий томондан
мустаҳкамланиб бориши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
И.В.Гребенниковнинг “Оилавий ҳаёт асослари ” ўқув қўлланмасида
келтирилишича Россияда ҳозирги кунда 1 йилда 3 млн.га яқин никоҳ
тузилаётган бўлса, 900 мингтаси тугатилаяпти. Ажрашган оилаларнинг
ярмидан ҳам камроғи янги оила қуришади. Оилаларнинг 11% и нотўлиқ
оилалар ҳисобланади. Оила қурмаган аёллар ва эркаклар сони кундан-кунга
кўпаймоқда. Туғилиш анча камайиб кетган. 50% дан ортиқ оилалар битта
болали. Ҳар иккинчи ҳомила сунъий йўл билан олиб ташланмоқда.
Туғруқхоналарда ташлаб кетилаётган болалар сони кундан-кунга ортиб
бормоқда. Фарзандли бўлаётган ва ҳомиласини сунъий олдираётган
аёлларнинг аксарияти 16 ёшга ҳам кирмаган. Давлатда болалар ўлими жуда
ҳам кўп. 1986 йилда 700 мингга яқин аёллар фарзандларининг касалликлари
туфайли ишга чиқмаганлар.
Шундай экан, биз бугунги кунда оилага қандай муносабатдамиз?
Хусусан Ўзбекистон Республикасида 25 миллиондан ортиқ аҳоли
бўлиб, бу аҳоли 6 миллионга яқин оилада истиқомат қилади. Аҳолининг 98
фоизи оилаларда, қолганлари эса ёлғизликда яшайдилар. Ҳар йили 350-400
9
минг бола туғилмоқда. Йилига ўрта ҳисобда 170 минг ёш оила вужудга
келмоқда. Мамлакатимизда 5 миллиондан ортиқ репродуктив аёллар (бола
туғиш ёшидаги аёллар) мавжуд. Аҳолининг ўртача ёши-71 ёш. Аёллар-73 ёш,
эркаклар-68 ёш.
Ҳозирги кунда ер юзида гиёҳвандлик ортиб боряпти, болаларнинг
спиртли ичимлик ичишлари ҳеч камаяётгани йўқ, фоҳишабозлик ортиб
бормоқда, хавфли касаллик – ОИТС келажак ҳаётга таҳдид солмоқда.
Бундай муаммоларнинг ҳаётимизда пайдо бўлишига сабаб, яқин
кунларгача оилаларга етарлича эътибор берилмади. Энг асосий сабаби эса –
ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмасликларидир.
Мустакилликка эришганимиздан сунг, мактабларда,
касб-хунар
коллежларида ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш буйича бир канча фанлар
киритилди. Булардан айрим мактабларда «Соглом авлод»
фани,
мутахассислигига караб айрим коллежларда «Оила психологияси» фани
киритилган. Аммо бу фанлар уз самарасини бераётгани йук, чунки олий
таълим муассасаларига келаётган укувчиларнинг аксарияти нафакат оилавий
хаётга, балки мустакил хаётга хам тайёр эмаслар.
Оила педагогикаси фанининг мақсади ёшлар онгини оила ва никоҳ
ҳақидаги билимлар билан бойитиш, ўқувчиларда оилапарварлик
хусусиятларини шакллантириш йўлидаги тарбиявий ишларни олиб боришга
ўргатиш.
Оила педагогикаси фанининг предмети ёшларни оилавий хаётга
тайёрлаш мазмуни.
Оила педагогикаси фанининг асосий вазифалари;
- ёшларга оила тарихи хакида маълумот бериш,
- оилаларнинг узига хос хусусиятларини аниклаш,
- оилаларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
- оиладаги педагогик-психологик муҳит
- оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар ва ёндошувларни
тахлил этиш
- оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши
- оила педагогикаси фанининг методологик асослари
- узбек халқ мутафаккирлари оилавий тарбия ҳақида
- оилавий тарбияда ўзбек халқ педагогикаси ва анъаналари
- оила билан бошқа хил тарбия муассасаларининг ўзаро муносабатларини
аниқлаш,
- оилада ота-она ва фарзандларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси
- ота-оналарнинг обрўси ва шахсий намуналари оила маънавиятини
оширувчи омил сифатида
- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш методикаси
- оилапарварларни тарбиялаш ижтимоий-педагогик вазифа сифатида
- оилада, мактабда, дарс жараёнида ҳамда синфдан ташқари
машғулотларда оилапарвар ёшларни тайёрлаш методикаси
- жисмоний ва ижтимоий етуклик – никоҳга тайёрлик аломати
10
- оила этикаси ва психологиясини ўрганишнинг шакл ва методлари
Шу жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси
1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида
нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. Шунингдек, 1993 йилдан буён Вена,
Қоҳира, Копенгаген, Пекин ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган
Халқаро анжуманлар кун тартибига оила масаласининг махсус
киритилишида хам катта маъно бор. Умуман олганда, ҳар йили
белгиланаётган ва амалга оширилаётган хайрли ишларнинг барчасида оила
ва унинг мустаҳкамлиги муаммоси умуминсоний вазифа сифатида эътироф
этиб келинмокда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1948 йил 10 декабрда
қабул қилинган “ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклациясининг” 16моддасида шундай дейилади:
“1. Балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб
бирор бир чеклашларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар.
Улар никоҳдан ўтаётганда ҳам никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор
қилинаётганида ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
2. Никоҳ, никоҳдан ўтаётган иккала томоннинг ҳоҳиши ва батамом
розилиги билангина тузилиши мумкин.
3. Оила жамиятнинг табиий ва асосий хўжайрасидир ва у жамият,
давлат томонидан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эга”. *
Ҳозир ер юзида 6,2 миллиард киши истиқомат қилмоқда. Уларнинг 43
фоизи шаҳарларда, қолганлари эса қишлоқларда яшашади. *
Бугун оиланинг беназир нуфузи, улкан ижтимоий аҳамиятга моликлиги
ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Зотан, оила чиндан ҳам жамиятнинг асосий
ҳужайраси ва ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг бахтиёрлиги ва
фаровонлиги пировард натижада жамиятнинг барқарорлиги, гуллаб яшнаши
ҳамда фаровонлиги шартидир. Оила нафақат инсон наслини давом эттириш
омили сифатида, балки жамият аъзоларини, айниқса ўсиб келаётган ёш
авлодни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш маскани сифатида ҳам
катта аҳамиятга эга. Инсон шахсини шакллантиришда оила, шубҳасиз,
дастлабки босқич вазифасини ўтайди, яъни оилада одамларнинг бир-бирлари
билан ўзаро муносабатларига ҳам, жамият ва давлвтга нисбатан
муносабатларига асос солинади.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1999
йилдан буён “Жамият ва оила: маънавий ва ахлоқий олам” мавзуида сўров
ўтказиб келади. Тадқиқотдан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқароларининг
оила ва оилавий муносабатларига қараши, миллий қадриятлар ва
маҳалланинг оила ҳаётидаги ўрни, бу борада барқарор анъаналарнитиклаш,
аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини аниқлаш ва ўрганишдан
иборатдир. Сўровда 10 та вилоят, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри
қамраб олинди. Унда эркаклар ва аёллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок
этади.
11
2002 йилги сўровда “Замонавий оила жамият ҳаётида қандай вазифани
ўтайди?” деган саволга сўралганларнинг 47,5 фоизи оила жамият ва давлат
асоси, деб жавоб берди. Сўров иштирокчиларининг 21,2 фоизи оила ёш
авлодни тарбиялаш вазифасини бажаради, деган фикр билдирди. 11,2 фоиз
сўров иштирокчиларининг фикрича, оила мамлакатда барқарорлик ва
хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. 7.9 фоиз одамлар эса оила
вазифасини насл қолдиришда деб билади
Оиланинг ҳар бир инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўралганлар
қуйидаги фикрларни билдирди: “у наслни давом эттириш, болалар туғилиши
ва тарбияси учун зарур”(63,2 фоиз), “оила – инсон қўрғони, унга ҳаётда
ишонч бағишлайди” (28,8 фоиз), “оила одам қариганида уни таъминлаш учун
зарур” (4,9 фоиз). Айни пайтда сўралган пойтахтликларнинг 52,2 фоизи
“оила улар учун, авваламбор, ҳаётда ишонч бағишловчи қўрғон эканлигини
кўпроқ таъкидлашди”
2003 йилги сўровда эса “Оиланинг жамиятдаги вазифаси нимадан
иборат?” деган саволга сўралганларнинг аксарияти (70,5 фоизи) оила ҳозирги
шароитда, аввало тарбиявий вазифаларни бажаради, деб жавоб берган.
“Жамятимизда инсон маънавиятини шакллантиришга нималар кўпроқ таъсир
кўрсатади?” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг 77,1 фоизи “оила”,
деб жавоб берган. Шунингдек, ушбу саволга бошқа ижтимоий институтлар
орасида маҳалла (43,2 фоиз), ижтимоий муҳит яқин қариндош ва дўстлари
(36,9 фоиз) каби жавоблар олинган. Оила қуришнинг аҳамияти ҳақидаги
саволга сўралганларнинг кўпчилиги эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати (52,6
фоизи) ва бир-бирига бўлган ишончи (48,9 фоизи) мустаҳкам оила
қуришнинг муҳим шарти, деб жавоб берган. “Ҳар уч кишидан бири(34,9
фоизи) ҳаёт қийинчиликларига чидаш ва ундан қониқиш ҳосил қилиш, 27,7
фоизи эса фарзандлар – оиланинг мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб
билади. Сўровда иштирок этганларнинг ҳар бештасидан бири (20,5 фоизи)
учун оиланинг моддий фаровонлиги муҳим омил ҳисобланади.*
Ўзбекистон Руспубликасининг Конституциясининг 63-моддасида
таъкидланган қуйидаги сўзлар ниҳоятда рамзий ва теран маънога эга: “Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш
ҳуқуқига эга”. Жамият ва давлатнинг оила хусусидаги ғахўрлиги,
авваламбор, давлат юритаётган кучли ижтимоий сиёсатда намоён бўлмоқда.
Давлат раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва
маънавий ислоҳий чорағтадбирларнинг бош мақсади инсон, оила
манфаатларини қаноатлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1997-йил “Инсон манфаатлари
йили” , 1998-йил “Оила йили”, 1999-йил “Аёллар йили ” 2000-йил “Соғлом
авлод йили”, 2001-йил “Оналар ва болалар йили”, 2002-йил “Қарияларни
қадрлаш йили”, 2003-йил “Обод маҳалла йили”,2004-йил “Меҳр ва мурувват
йили”,2005-йил “ ”,2006-йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон
қилинди. Ҳукумат томонидан ҳар йили тегишли Давлат дастурлари қабул
қилиниб, собитқадамлик билан амалга ошириб келинмоқда. Мазкур
ташаббусларнинг ўзига хос рамзий маъноси ва сабаблари бор албатта.
12
Аввало, бу йиллар кўпдан-кўп савобли тадбирлар амалга оширилган
даврлардир. Чунки Инсон ва унинг манфаатлари, Оила, Аёл, Соғлом авлод,
Она ва бола, Қарияларни қадрлаш, Обод маҳалла, Меҳр-мурувват каби
тушунчаларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиш қийин.
Мамлакатимизда қабул қилинаётган ижтимоий-сиёсий соҳа муносабатларини
тартибга солишга қаратилган қонунлар халқаро ҳуқуқий андазаларга тўлатўкис мос бўлиб, улар руҳини ҳаётимизга сингдириш ишига хизмат
қилмоқда.
2. Оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар ва ёндошувлар
Ўзбекистон Шарқ мамлакатлари сирасига кирувчи давлатдир.
Маълумки, Шарқда қадимдан оила муқаддас саналган. Унга бундай эъзозли
муносабат бугунги кунда ҳам ўзгаргани йўқ.
“Оила - дейди мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов, - ҳаётнинг
абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урфодатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон
бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи...”. Шу
фикрнинг ўзиёқ оилани эъзозлаш, унинг қадр-қимматини юксакка кўтариш
бизнинг онгимизга мустаҳкам жо бўлганлигининг ёрқин далилидир.
Мамлакатимиз аҳолисини тарбиялашда миллий истиқлол ғоясининг
ўрни алоҳидадир. “Оила - мафкуравий табиянинг энг муҳим ижтимоий
омилларидан биридир. Чунки оила – жамият негизи бўлиб, кўп асрлик
мустаҳкам маънавий таянчларга эга. Миллий мафкурамизга хос бўлган илк
тушунчалар, аввало, оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота
ибрати, она меҳри орқали амалга ошади.
Оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантириш
манбаидир. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро
ҳурмат ва аҳилликни таъминлаш – миллий мафкурада кўзда тутилган
мақсадларни амалга оширишда таянч бўлади”.*
Бизнинг назаримизда, оила мухитида шахснинг хар жихатдан баркамол
булиб вояга етиши учун зарур булган омиллар оила хужалигини бошкариш
жараёнида оила аъзолари уртасида юзага келувчи хукукий, иктисодий,
психологик, экологик, эстетик ва хакозо мазмундаги оилавий муносабат,
муомала алока аралашуви унинг ижтимоийлашуви, яъни, ижтимоий
муносабатларни юритиш жараёнида эркин, мустакил харакат килиш
лаёкатини, кобилиятини шакллантиришга хизмат килувчи омиллар
мавжуддир. Шу боис Узбекистон Республикасининг мустакиллиги
шароитида, ижтимоий жамиятда янгиланиш, кескин узгаришлар юз
бераётган, бозор иктисодиёти муносабатлари, шунингдек, ижтимоий ракобат
карор топаётган утиш даврида мустахкам оилаларни шакллантириш хар
качонгидан хам долзарблик касб этмокда.
Хусусан, зардуштийлар динининг мукаддас китоби булган “Авесто”да
оила куриш ходисасига балогат ёшига етган йигит ва кизлар томонидан
ижтимоий вазифалардан бирининг амалга оширилиши сифатида ёндошилган.
13
Шаркда бир неча асрлар олдин оила ва уни ташкил этиш, оилавий
муносабатлар, унинг шахс камолотидаги урни ва роли хусусида Юсуф Хос
Хожиб, Кайковус, Жалолиддин Давоний, Мухаммад Содик Кошгарий, Абу
Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий каби
алломаларимиз хам уз карашларини баён этиб келганлар.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида ижод килган узбек
маърифатпарварлари Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла
Кодирийларнинг асарларида халкимизнинг миллий кадриятлари, турмуш
тарзи, оиладаги фарзандлар тарбияси миллий рухда ифодаланган.
Педагогика назарияси ва амалиётида оила ва оилавий тарбия масаласи
юзасидан бир катор илмий тадкикот ишлари олиб борилгандир. Никох
шартномасини тузиш, оилавий келишмовчиликлар, шунингдек, эр-хотин
уртасидаги муаммолар ва оилавий муносабатларни ташкил этишнинг
ижтимоий, хукукий, психологик хамда педагогик жихатлари педагог,
психолог, файласуф ва хукукшунос олимлар
О.А.Каримова,
А.К.Мунавваров, F.Б.Шоумаров, Ш.Б.Шоумаров, Х.Узоков, Э.Fозиев,
Л.Орипова, Р.Саидов, М.Ахмедов, М.Махмудов, О.Сафаров, Н.Саъдуллаева,
М.Холматова,
М.О.Иномова,
О.Мусурмонова,
С.
Йулдошева,
И.В.Гребенников, И.В.Дубровина хамда Г.П.Разумигиналар томонидан чукур
урганилган.
Оилада болалар тарбиясини ташкил этиш, унинг самарадорлигини
ошириш, оила тарбиясини йулга куйишда миллий анъаналардан фойдаланиш
масалалари эса Ю.П.Азаров, М.Дадажонов, М.Ж.Иноятов, М.О.Иномова,
К.Ф.Камолова, Ш.Шодмонова, Ш.Отажонова, И.Х.Каримова, О.Буриев,
Б.А.Миренский,
С.Э.Карклина,
И.Д.Водзинский,
А.И.Кочетов,
К.А.Кулинкович хамда Я.Рахмонова каби педогог ва психолог олимлар
томонидан тадкик этилган.
Педагог ва психолог олимлар В.Каримова, Ж.Алимова, Р.Д.Файзулин
хамда Д.Салимоваларнинг илмий тадкикот ишларининг бош \ояси ёшларда
узбек оилалари хакидаги ижтимоий тасаввурларни
шакллантириш,
кизларни
оилавий
хаётга тайёрлашда маънавий-ахлокий тарбиянинг
урни, усмир ёшларни синфдан хамда мактабдан ташкари шароитларда
оилавий хаётга тайёрлаш масалалари булиб, улар атрофлича ёритиб
берилган.
Оиланинг ижтимоий мавке, унинг жамиятдаги урни хамда болалар
тарбиясини ташкил этишдаги роли, ота-оналар хамда кекса авлод
вакилларининг бу жараёндаги иштироки, оила тарбиясида миллий
кадриятлардан фойдаланиш масалаларининг О.Мусурмонова ишларида
чукур тахлил этилганлигини алохида кайд этиб утиш зарур. Шунингдек,
М.Махмудова (халк педагогикаси мазмуни асосида талаба-ёшларни оилавий
хаётга тайёрлаш) ва М.Абдуллаева («Миллий истиклол \ояси ва маънавият
асослари» фанини укитиш мисолида усмирларни оилавий хаётга маънавий
тайёрлаш) томонидан олиб борилган илмий изланишлар мохиятига кура
тадкикот муаммосига якинлиги ажралиб туради.
14
Оила тарбияси мазмунига кура миллий характерга эга булиб, куплаб
оилаларда болаларнинг узбекона кадриятлар рухида тарбияланишларига
эътибор каратилади. Бу жихатдан М.+уронов (миллий тарбиянинг педагогик
жихатлари), А.Мухсиева (оилада миллий тарбияни ташкил этиш) хамда
Ю.Шаамирова
(нотулик
оилаларда
усмирларни
миллий-маънавий
тарбиялаш) кабиларнинг тадкикотлари мухим ахамиятга эга.
Тадкикот муаммосига якин мавзуларда олиб борилган илмий тадкикот
ишлари хамда яратилган адабиётларнинг мазмунини урганиш хамда тахлил
этиш шуни курсатдики, ёшларни мустакил оилавий хаётга тайёрлашдек
мураккаб, кенг камровли жараёнда оиланинг узига хос мухим урни ва ролини
тадкик этиш, оилада кизларни мустакил оилавий хаётга тайёрлашга
йуналтирилган фаолиятнинг мазмуни хамда илмий асосларини ишлаб чикиш,
оила ва жамоатчилик уртасида бу борадаги хамкорликни ташкил этиш, ушбу
фаолият самарадорлигини таъминлашда алохида ахамият касб этувчи шакл,
метод ва воситаларни аниклаш, булар асосида оилада кизларни мустакил
оилавий хаётга тайёрлаш юзасидан методик тавсиялар ишлаб чикиш
масалалари эътибордан четда колган.
Юкорида баён этиб утилган холатлар «Оила педагогикаси» деб
номланган укув кулланмасининг яратилишига имкон берди.
3. Оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши
Оиланинг турли қирраларини ўрганиш билан ўндан ортиқ фанлар
шуғулланади, булар: педагогика, психология, тиббиёт, этнография,
аҳолишунослик, демография, ижтимоий география, социология,
иқтисодиёт фани билан статистика, ҳуқуқшунослик ва бошқалар.
Этнография никоҳ-оила муносабатларини халқлар турмуш тарзининг бир
табақаси сифатида ўрганади.
Аҳолишунослик, демография аҳолининг ҳамда унинг асосий бўғини
бўлмиш оиланинг турли хил муаммоларини сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва
тарихий жараёнлар асосида ўрганади.
Ижтимоий география тадқиқотларида аҳоли ва оиланинг ҳудудий
тафовутлари комплекс таҳлил қилинади.
Социология инсон ҳаётининг ижтимоий жиҳатларини, кишилик
жамиятининг барча ижтимоий муносабатларини ўрганади.
Иқтисодиёт фани билан статистика оила бюджетини, оила ишлаб
чиқариши (агар у мавжуд бўлса) ва оилавий истеъмолни, меҳнат
тақсимотини ҳамда оиладаги хўжалик-иқтисодий муносабатларни тадқиқ
этиш билан шуғулланади.
Психологиянинг вазифаси асосан никоҳ, оила муносабатларида намоён
бўладиган ҳиссиёт, тасаввур, урф-одатларни, шунингдек, бу психологик
(руҳий) ҳодисаларнинг ижтимоий ва табиат манбаларини ўрганишдан
иборат.
15
Тиббиёт фани никоҳнинг физиологик жиҳатларини ва унинг
оқибатларини ҳамда оиланинг оила аъзолари соғлигига таъсирини тадқиқ
этади.
Ҳуқуқшунослик оила тўғрисидаги қонунларни ва оиланинг ижтимоий
ҳаётга муносабатини ўрганиб, мавжуд ёки жамият учун мақсадга мувофиқ
бўлган ҳуқуқий қоидаларни асослаб беради.
Ҳозирги даврда оила турли фанлар тизимида ҳар томонлама илмий тадқиқ
қилиниши зарур. Оиланинг ўзига хос хусусиятларини айниқса
оилапарварликга, серфарзандликга, фарзандлар томонидан ота-оналарнинг
ҳурмат қилинишига, оила аъзолари ўртасидаги иноқликга катта эътибор
бериш лозим. Бу борада дастлабки ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик
йилларида бунга асос солинди. 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистон хотинқизлар қўмитаси, “Болалар жамғармаси” ва “Соғлом авлод учун” Халқаро
хайрия жамғармаси органи, “Оила ва жамият” ҳафтаномаси чиқа бошлади.
Ҳафтанома оила, бува ва буви, ота ва она, ўғил-қиз, невара, эвара, чевара
масалаларига катта аҳамият бермоқда. Унинг асосий вазифаси тузилган
никоҳни асраб қолиш, оилани мустаҳкамлашдан, оталик-оналик ва
болаликни муҳофаза қилишдан, келажак тақдирига, оила аъзолари обрўсини
оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Айни чоғда оила масалаларига тўғри муносабатда бўлиш оилани
мустаҳкамлаш учун илмий асосланган таклифлар бериш ғоят муҳим
аҳамиятга эга. Эндиликда бу вазифани республика “Оила” илмий-амалий
маркази бажариб келмоқда.
Дарвоқе, АҚШда оила масалаларини ўрганувчи институтларнинг ўзи
йигирмадан зиёд экан. Туркияда ҳам “Оила” илмий тадқиқот институти
мавжуд. Унинг асосий вазифаси – ҳар бир оиланинг таълим ва тарбияга оид
фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ногирон боласи бор оиланинг талабэҳтиёжларини ўрганиш, ўрта ҳол оилаларнинг ривожланиш қонуниятларини
таҳлил қилиш, жамиятда ва оилада эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигини
таъминлаш каби масалаларни ўрганишдан иборатдир. Тожикистонда ҳам
оила, оналик ва болалик масалалари бўйича махсус вазирлик мақомига эга
бўлган департамент бор. Миср Араб Республикасида Аёллар Миллий
Кенгаши, оналик ва болалик бўйича миллий кенгаш, Ҳиндистонда Жамоат
ташкилотлари билан алоқадор ва болалар масалалари бўйича миллий
институт бор. Шунингдек, бундай марказлар мустақил давлатлар
ҳамдўстлигида, Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида ҳам фаолият
кўрсатмоқда. Ўзбекистон
“Оила ”
илмий-амалий маркази уларнинг
баъзилари билан илмий алоқалар ўрнатган.
Педагогик фанлар тизимида оила педагогикасининг ўрни алоҳидадир.
Чунки, оила педагогикасининг талабалар томонидан ўрганилиши фақат
билиш-билдириш аҳамиятига эга бўлмай, балки баркамол шахсни ва оқилона
ижтимоий муносабатларни шакллантиришда табиий ва ҳаётий муҳим
ахлоқий-тарбиявий аҳамиятга ҳам моликдир.
16
2 - боб. Оиланинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари
Республикамизда бир юз ўттизга яқин миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат
яшаб, Ўзбекистон мустақиллиги равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Мамлакатимизда аҳолининг кўпчилигини – 85 фоизини ўзбек миллати
ташкил этади. Узоқ йиллик тарихига эга бўлган ўзбек халқи оилага жуда
каатта эътибор бериб келган. Ер куррасида яшовчи турли халқлар ва
миллатлар ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бўлгани каби уларнинг
оилавий ҳаётида ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуддир.
Ўзбек оиласи серфарзандлик, болажонлик, оилапарварлик каби ижобий
хусусиятлари билан ажралиб туради.
Оилага шарқона, ўзбекона содиқлик, ўтган етти пуштини билиш, отаона, қариндош-уруғ, кексаларга ҳурмат, ёшларга меҳрибонлик, оила
аъзолари, эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг
мустаҳкамлиги унинг ўзига хос хусусиятларидир. Оилалар ғоят катта бўлиб,
уларда кишилар жамоа асосида яшаб келганлар.
Ўзбек оиласи ор-номусли, аҳил оиладир. Шунинг учун у ўзининг
миллий қиёфасини йўқотмаган ҳолда бутун оиланинг шаъни, обрўсини
сақлаш учун маъсулият билан иш тутади. Эр оила посбони, унинг боқувчиси
хисобланса, хотин унинг кўрки, файзи барокатидир. Уларнинг умр
гулшанлари қобил фарзандларидир.
Президентимиз Ислом Каримов ўзбек оиласининг ўзига хос
хусусиятларини эътироф этиб шундай дейди: “Оила – жамиятнинг негизи.
Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушунишимиз мумкин ва
лозим.
Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари
ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат
кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва
виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва
маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос
солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади.
Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки
оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларнинг
омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса
олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавхаридир”.*
Серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Шунинг учун
ҳам бизда кўп болали оналар сони бошқа минтақалардагига нисбатан анча
зиёд.
Ўзбек оиласининг болажонлик, фарзандлар томонидан ота-оналарнинг
ҳурмат қилиниши,оилалар асосан кўп сонли бўлиб, уларда турли авлод
вакилларининг бирга яшашлари ва бирга хўжалик юритишлари,
меҳнатсеварлик, сахий ва меҳмондўстлик каби асосий фазилатлар сақланиб
қолмоқда.
Ўзбек оиласининг ўзига хос этнографик хусусиятлари: кўп болалилик,
кўп табақалилик (бир неча авлод вакилларининг бирга яшашлари), авлодлар
17
ўртасидаги боғлиқликнинг бошқа мамлакатлардагина нисбатан кучлилиги ва
шу каби қатор хусусиятлари унинг психологик аҳамиятини янада орттириб
юборади.
Ватанимиз 130 йилдан зиёд қоронғулик қаърида яшади, шунча муддат
фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталди, қонунсизлик авж нуқтага етди.
Мустамлакачилик сиёсатининг шўроча маданий шакли вужудга келди:
фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қоғозда қайд этиларди-ю, амалда унинг
тескариси қилинарди.
Кейинги етмиш йиллик шўро даврида ўзбек оиласининг обрўси бир оз
пасайди, мавқеи тушди. Миллий анъаналаримизда ифодаланган: “Оила
мажлиси”, “Оила ўчоғи”, “Оилавий қонунлар”, “Оилавий самимият” деган
ифодалар йўқолиб турмушимиздан чиқиб кета бошлади. Шу даврда эркаклар
ҳурмати, хусусан, оила раҳбари – ота шаъни ва обрўси бир оз пасайиб қолди.
Мамлакатимизда бошқача йўналиш ҳам сезилмоқда. Айтайлик, ўзбек
оиласи ҳам кўп бола туғилишини ҳоҳламай қолмоқда. Масалан, ҳар бир
оилага қишлоқ жойларда 5-6 шаҳар жойларда эса 3-4 бола тўғри келади.
Эндиликда мустақиллик асосида, миллий истиқлол мафкураси
негизида ўзбек оиласининг обрўсини, унинг нуфузини юқори кўтариш вақти
етди.
2.Оиланинг функциялари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги.
Оиланинг асосий назначенияси – индивидуал, гуруҳий ва жамоавий
эхтиёжларни қониқтиришдан иборат. Ижтимоий жамиятнинг ячейкаси
ҳисобланган оила бир қатор асосий эхтиёжларни бажариш билан бирга
ахолининг кўпайишида ҳам иштирок этади. Оилада шахс эхтиёжлари ва
умумоила эҳтиёжлари қониқтирилади. Шу жиҳатдан социалистик оиланинг
функциялари келиб чиқади, улар; репродуктив, иқтисодий, тарбиявий,
коммуникатив, бўш вақтни ва дам олишни ташкиллаштириш. Улар орасида
бир-бирига боғлиқлик, бир-бирига чатишиш ва бир-бирини тўлдириш
мавжуддир.
Репродуктив функция – бу оилада ҳаётнинг ишлаб чиқарилиши яъни,
одамнинг дунёга келиши ва инсон зотининг давом этишидир. Репродуктив
функция қолган ҳамма функцияларни ўз ичига олади, чунки оила оилаларда
вужудга келаётган аҳолининг сонигагина эмас, балки уларнинг сифатига ҳам
таъсир этади. Буларнинг барчаси, авваламбор, янги авлодларнинг илмий ва
маданий ҳаётда эришган ютуқлари, ўз соғликларига эътибор беришлари ва
“янги авлодларда ҳар хил биологик аномалияларнинг пайдо бўлишини”
олдини олиш билан боғлиқдир.
Охирги пайтларда репродуктив функция ҳамманинг диққат эътиборида.
Замонавий оилада нечта фарзанд бўлгани яхши? Бу мавзуда газета ва журнал
18
саҳифаларида кўплаб баҳс-мунозараларни учратамиз, уларни педагоглар,
психологлар, демографлар ва ижтимоий соҳа ходимлари олиб боришади.
Нима учун ушбу муаммо бугунги кунда бунчалик долзарб бўлиб қолди?
Сабаблари жуда кўп. Улар бир-бирига боғлиқ ва осон эмас. Авваллари
бизнинг мамлакатимизда кўп болали оилалар кенг тарқалган эди, бугунги
кунга келиб эса умумий саҳна бутунлай ўзгарди. Кўпгина оилалар битта ёки
иккита болали оилалар қаторига киради. Тўртта ва ундан ортиқ болали
оилалар кескин камайди.
Демографларнинг айтишича, бундай вазиятнинг пайдо бўлишига сабаб
“шаҳарликларча яшаш” тарзининг кенг тарқалишидир. Ярим аср илгари
мамлакатимизда ўнта оиладан саккизтаси қишлоқ жойларда яшашарди.
Бугунги кунга келиб, аҳолининг учдан бир қисми шаҳар жойларда истиқомат
қилишяпти. Қишлоқ жойларда ҳам шаҳар ҳаётини кечириётганлар қанча...
Одамларнинг эхтиёжлари ва бир-бирига бўлган талаблари, аёлларнинг ишлаб
чиқаришдаги ўрни кундан-кун ортиб бормоқда. Оилалардаги бир-бирига
бўлган муносабатлар анча ўзгарган, улар психологик жиҳатдан қийинлашган
ва нозиклашган. Авваллари иқтисодий томондан ким таъминласа, оила
аъзолари унга маълум маънода бўйсунишар эди, ҳозирда эса биринчи ўринда
- маънавий меъёрлар. Эхтиёжлари
3. Оиланинг асосий вазифалари.
Оиланинг жамият олдидаги асосий вазифаларидан бири фарзанд кўриш
ва уни тарбиялаш билан боғлиқдир. Аҳоли сони муайян кўрсаткичда бўлиб
туриши учун ҳар 100 оилага 260 нафар бола тўғри келиши керак. Аниқроғи,
100 оиладан 60 таси 3 нафардан 40 тасида 2 нафардан бола бўлиши лозим.
* И.А.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-том. “Ўзбекистон”, 1996, 49 – бет.
Демограф олимлар ҳисоб-китобларига кўра, агар ҳар бир оила биттадан
фарзанд кўрса, саккизинчи авлодга келиб, яъни 200 йилдан кейин бу халқ
миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши мумкин экан.*
Ўзбекистон дунёда аҳолисининг сони анча тез кўпайиб бораётган
мамлакатлар қоторига киради.
Оила эркак ва аёлнинг никоҳдан ўтиб, бир ёстиққа бош қўйган кунидан
бошланади. Унинг энг муҳим вазифаси наслни давом эттириш ҳамда отабоболарининг энг яхши анъана ва удумларини давом эттириш, турмушни
мустаҳкамлашдан иборатдир.
19
Оила жамиятнинг бошланғич хўжайрасини ташкил этиб унда
аҳолининг кўпайиши ва ёш авлодни тарбиялаш вазифалари амалга
оширилади.
Оиланинг муҳим ижтимоий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, у жамиятнинг демократик хўжайрасини ташкил этиб,
одамлар шу муқаддас масканда туғилиб, ўсиб, жамият таркибини ташкил
этади.
Иккинчидан, оила муҳим бўғин бўлиб, унда биз меҳнат жараёнида
сарф қилган кучларимизни тиклаш имкониятига эга бўламиз.
Учинчидан, оила муҳим тарбия ўчоғи.
Тўртинчидан, оила нодир руҳий муҳитдир.
Олимларнинг фикрича, одамлар ҳаётининг бирдан-бир тўғри йўли
оилавий ҳаёт экан. Аксинча, ёлғизликда яшаш турли хил фалокатларга ва
фожеаларга сабаб бўлар экан.
Шунинг учун, айтайлик, Америка Қўшма Штатларида қариялар ёлғиз
уйда қолдирилмайди, улар, болалари бўла туриб, қариялар уйларига
жойлаштирилади.
Италиялик
мутахассисларнинг
ҳисоб-китобларига
қараганда, ҳозирги пайтда ҳар беш европаликнинг бири уйқусизликдан азоб
чекаркан. Бунинг асосий сабаби ёлғизликдир.
Кўпчилик одамлар оилавий ҳаётда яшайдилар, оила-оила бўлиб
яшашни ўзларига маъқул кўрадилар.
Буюк Британияда ёлғиз оналар ва ёлғиз қариялар сони эса йилдан йилга
кўпаймоқда. Айни пайтда мамлакатнинг 15 фоиз аҳолиси ёлғизликда умр
кечиради.
Ислом дини яккаликни, беваликни ёқтирмайди. Бу бир улуғ донолик ва
донишмандлик ибратидир. Зеро, ҳадиси шарифларнинг бу борадаги айрим
намуналари ҳам фикримизни яққол тасдиқлайди. Яъни: “Ҳақиқий мўмин деб
хушхулқ ва аёлига нисбатан хушмуомала кишига айтилади”. Бундан чиқди,
мусулмончиликнинг шартларидан бири ўз жуфти-ҳалолига хушмуомала
бўлишдир. “Киши дўстининг динида бўлади. Ҳар бирингиз кимни дўст
тутмоқдасиз, қараб дўстларнинг”. Бу муқаддас сўзлар мазмунидан
англашиладики, дунёда буюк дўстлик эр-хотинликдир. Чунки улар бирбирларига ширин жонларини ишониб топширадилар.
Ислом динидан ташқари бошқа динларга эътиқод қилувчи
олимларнинг эътироқ этишича, дунёда энг мустаҳкам оила бу ислом динига
эътиқод қилувчиларнинг оиласидир.
Санъат ва илм-фанга берилган кишилар орасида сўққабошлар сони
анча кўп. Чунки бу ҳол аҳолининг айрим қатламлари орасида ҳам бизга
четдан кириб келган “бўйдоқ” бўлиб яшашни ҳоҳловчиларнинг кўпайиб
боришига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўзбек халқининг ҳаёт тарзига,
мусулмончиликка мутлақо тўғри келмайдиган ҳолдир. Шунинг учун оилавий
ҳаётга қаратилган тарбиявий ишлар кучайтирилиши лозим.
20
4 – боб. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг
оила тўғрисидаги қонунлари.
1.Оила жамият ва давлат муҳофазасида.
А) Оила жамият муҳофазасида.
Оила жамиятнинг табиий ва асосий ҳўжайрасини ташкил этади. Жамият
катта-кичик оилалардан иборат. Дарҳақиқат, бу оилалар қанчалик мустаҳкам
бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади.
Биз қураётган адолатли фуқаролик жамиятида оила ўзига хос ижтимоий
бирлашмани ташкил этади. Оиланинг бу хусусияти, биринчи галда, унинг
жамият манфаатлари билан боғлиқлигида ҳамда ижтимоий вазифаларда
ифодаланган.
Мамлакатда ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини,
фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга қаратилган дастурий мавсадларга
асосланиб иш олиб борилмоқда.
Президент И.А.Каримов бу борадаги вазифалар ҳақида гапириб: “Энг
муҳим вазифа – халқчил, адолатпарвар жамиятни вужудга келтириш. Бу
жамият пойдеворини, энг аввало, бой ва бадавлат, меҳнат қадрини
биладиган, маънавий соғлом ва маданий савияси баланд минглаб ва
миллионлаб оилалар ташкил этади, ” деганди.
Биз адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилган
эканмиз, жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари,
жумладан, жамғармаларнинг аҳамияти, оиланинг муҳофазаси ортиб
бораверади.
Жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва
аҳамиятини кучайтириш, яъни “Кучли давлатдан, кучли жамият сари”
давлат қурилиши дастурини ҳаётга жорий этиш демакдир.
Расмий маълумотларга қараганда, айни пайтда мамлакатимизда тўрт
мингдан зиёд жамоат бирлашмалари, нотижорат ва нодавлат ташкилотлари
фаолият кўрсатмоқда.*
Бугунги кунда Республикамизда ўн мингтага яқин маҳалла ва қишлоқ
фуқаролари йиғинлари оилалар билан жамоатчилик асосида катта ташкилий
ва оммавий ишларни олиб бормоқда, оилаларни сақлаб қолиш ва уларни
мустаҳкамлашга, вояга етмаган болалар манфаатларини ҳимоя қилишга ўз
ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Б) Оила давлат муҳофазасида.
Давлат томонидан оилага кун сайин ғамхўрлик қилиш, унга ҳар тарафлама
моддий ёрдам бериш инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим
вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65- моддасининг 2-қисми ва
Оила кодекси 4-моддасининг 1-қисмига биноан, оила, оналик, оталик ва
болалик давлат ҳимоясида.
21
Мамлакатимизда оиланинг давлат муҳофазасида бўлишини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни
ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуи котибияти олиб боради.
Ўтган вақт давомида республикамизда аёллар ва ўсиб келаётган ёш авлод
соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга
оширилиши натижасида соғлом оилани шакллантириш, туғиш ёшидаги
аёлларни соғломлаштириш ишлари ўзининг ижобий самарасини берди.
Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи
сессиясининг иккинчи йиғилишида Олий Мажлис таркибида “Оила ва аёллар
муаммолари комиссияси” ташкил этилди. Ушбу комиссия оила ва аёллар
муаммолари бўйича давр талабларига жавоб берадиган оилани сақлаш ва
мустаҳкамлашга, янги авлодни тарбиялашга қаратилган янги қонунлар
лойиҳаоарини тайёрлаш вазифаларини ўз олдига қўяди.
Оиланинг давлат муҳофазасида эканлиги Республикамиз Президентининг
фармонларида ўз ифодасини топмоқда. Президентнинг биринчи Фармони
1990-йил 3-майда қабул қилинган бўлиб у “Кўп болали оналарга нафақа
миқдорини кўпайтириш тўғрисида”* деб номланади. Унда кўп болали
оналарнинг моддий аҳволини, ёш авлоднинг ўсиш шароитларини яхшилаш
мақсадида оналарга тўланадиган ойлик нафақа икки баробар кўпайтирилди.
Мазкур Фармон ўзбек халқининг болажонлик табиатидан далолат беради.
Фақат кейинги йилларда Республика Президентининг оилага алоқадор бир
қатор фармонлари қабул қилинди.
Мустақиллик йилларида 3,3 миллион оила биринчи марта ер
участкаларига эга бўлдилар ёки ўз ер участкаларини кенгайтирдилар.
Томорқа участкаларнинг ўртача ҳажми
20 сотихдан ортди. Шахсий
томорқалар ҳажмини янада кенгайтириш ва уларни 0,25 гектарга етказиш
назарда тутилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан 1998 йил “Оила йили” деб эълон
қилиниши туфайли шу йили оила манфаатлари учун барча манбаалар бўйича
144,8 миллиард сўм маблағ ажратилиб, бу маблағларнинг деярли ярми давлат
бюджетидан қопланди.
Оила иши бу оила аъзоларининг шахсий иши деб, уларни ўз ҳолига
ташлаб қўйиш мумкин эмас. Айниқса, бозор ме6ханизмларини жорий
этишдан олдин серфарзанд, кам таъминланган оилаларни, болалар, болали
ёлғиз аёлларга давлат ва жамоат ёрдамини кўрсатиш лозим.
Айниқса, мамлакатимизда ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратилгандир.
Президентимиз И.А.Каримов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббус
гуруҳи йиғилишида сўзлаган нутқида шундай деганди: “Ҳаракат... ёш
оилаларга ёрдам беришни ўзининг асосий бурчи деб билиши, шу мақсадда
“Ёш оила” дастурини ишлаб чиқиш масаласига алоҳида эътибор қаратиши
лозим.
... Ҳаракат эндигина турмуш қурган ёш оилаларга маълум бир имтиёзлар
берилиши, айтайлик, уларга кейин бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан
имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида ўз таклифларини илгари суриши ва
уларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиши ўринли, деб биламан. Ишончим
22
комилки, бу ёш оилаларга моддий ёрдамгина бўлиб қолмай, айни пайтда
уларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши муқаррар.”*
Дарҳақиқат, бу сўзлар ҳам давлатимиз оилани жамиятнинг энг муҳим
бўғини деб билишнинг, оила масаласига масъулият билан қараб, катта
ишларни амалга ошираётганининг ёрқин ифодасидир.
1. Оила ҳуқуқи манбалари
Оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар ахлоқ-одоб ва ҳуқуқий қоидалар
билан тартибга солинади. Шунинг учун ҳам оила ҳуқуқи ҳуқуқнинг мустақил
соҳаси бўлиб, никоҳ, қон-қариндошлик, болаларнинг насл-насабини
белгилаш, ота-она қарамоғидан келиб чиқадиган муносабатларни ҳуқуқий
тартибга солади.
Оилага тегишли бўлган ҳуқуқий манбаларни ўрганмоқчи бўлсак, раҳбарий
манбалар – мамлакатимиз Президенти асарлари, фармонлари ва
фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларига
мурожаат қилишимиз мумкин. Авваламбор шуни таъкидлаш лозимки,
оилавий-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
Оила кодекси, Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги
Йўриқнома, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш
қоидалари, Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик
тўғрисида низом, Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва оилага
тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом, Вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссиялар тўғрисида Низом, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг оила ҳуқуқи масалаларига
қаратилган дастурий кўрсатмалари билан тартибга солинади.
Шундай қилиб, Конституция давлатнинг асосий қонуни сифатида нафақат
Конституциявий ҳуқуқ, балки барча ҳуқуқ соҳаларининг бош манбаидир.
Шунга кўра айтиш мумкинки, оила ҳуқуқининг асосий манбаи ҳам
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституциясидир.
Мустақил
мамлакатимизнинг биринчи конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8
декабрда қабул қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 3-бўлим 14-боби “Оила” деб номланиб, 63-66 моддалар
оилавий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган қоидадир.
46-моддада эса, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар, деган оила
ҳуқуқининг принципини Асосий Қонунга киритди.
Дарҳақиқат, тўлиқ ва кенг маънодаги оила сўзи илмий маънода ота-она ва
болани ўз ичига олади. Эр-хотин ўртасидаги муносабатнинг асосида никоҳ
ётса, ота-она ва бола ўртасидаги муносабатнинг асосида қон-қариндошлик
ётади. Ота оила бошлиғи, ўз фарзанди униб ўсиши, вояга етиши учун
биринчи маъсул шахс. “Ота рози –Худо рози”, деган ҳикмат эса бағри кенг
халқимиз ҳаётида отанинг мавқеи қанчалик юксак эканлигини ифода этади.
23
Бежиз эмаски, фарзанд тарбияси учун раҳмат ҳам, лаънат ҳам отага
йўналтирилади. Шунинг учун ҳам баркамол оилага ҳамиша иродали, иймнли
ота бош бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси*
(кўчирма)
Х - БОБ. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ
КАФОЛАТЛАРИ
45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз
кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
46-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
XIV – БОБ. ОИЛА
63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат
муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади.
64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва
тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг васийлигидан
маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди,
болаларга бағишланган ҳайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
65-модда. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик
ҳолатидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
66-модда. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз отағоналари
ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
2. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун
ҳужжатлари тўплами.
Оналик ва болаликни ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий муҳофаза қилиш,
оила фаровонлигини ва аёлларнинг ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаш,
24
аёлларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишда фаол
иштирок этишлари, болаларнинг фаровонлигини таъминлаш учун шартшароитлар яратиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари, давлат ва ҳомийлик
маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган давлат дастурлари ушбу
сиёсатнинг амалга ошириш шаклларидир.
Мустақилликнинг ўтган даври мобайнида республикада оналик ва
болаликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва норматив
ҳужжатларни ижро этиш доирасида:
- илғор ҳалқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда оила, оналик ва
болалик манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини
яратиш ва такомиллаштириш;
- оилани мустаҳкамлаш, оналар ва болалар моддий аҳволини
яхшилаш, болалар ва ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ҳолатлари
олдини олишнинг иқтисодий шарт-шароитларини яратиш;
- соғлом ёш оилани шакллантириш, бола туғилганда ва уни парвариш
қилишда, эмлашлар ўтказишда давлат томонидан беғараз ёрдам
бериши, шунингдек болаларга барча тиббий хизматларнинг бепул
кўрсатилиши;
- болаларни бепул 12 йиллик умумий таълим олишини, йигитқизларни олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқишига сезиларли
миқдорда давлат грант маблағлари ажратишни назарда тутувчи
умумтаълим дастурини умуммиллий миқёсда амалга ошириш;
- болаликдан ногиронлар, етимлар, кам таъминланган оилалар
болаларидан иборат бўлган ижтимоий ночор қатламни давлат
томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш;
- жамиятда оилага, оналар ва болаларга нисбатан махсус шароитлар,
ахлоқ меъёр ва қоидалари тизимини шакллантириш бўйича аниқ
мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилди.
Санаб ўтилган барча чора-тадбирларларнинг амалга оширилиши кўп
жиҳатдан давлат ҳокимияти органлари, бошқарув ва хўжалик органлари,
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва
бошқа бўлинмалар томонидан аёллар ва болалар манфаатларини назарда
тутувчи асосий ҳужжатларда белгиланган вазифалар амалда қай даражада
тўлиқ бажарилишига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси*
(кўчирма)
6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
25
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан
фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили,
ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган
муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек
ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига
алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар
соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди
ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки
давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар,
вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлиги
билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни
бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корҳона учун
белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шаҳслар ишга
қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш
ҳақида ҳодимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов
белгиланмайди.
3. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция
4. Гендер масалалари
26
Иккинчи бўлим
Оила ва никоҳ
3 – боб. Ўзбекистон оила педагогикасининг тарихи.
1. Туркистонда ислом динига қадар никоҳ ва оила масалалари.
Ўзбек халқи Туркистоннинг қадимий халқларидандир. Бу жумҳурият
ҳудудларида ўтказилган қадимшунослик (археологик) тадқиқотларида
исботланган ва тасдиқланган.*
Ўзбек халқининг вужудга келиши, ривожланиши ва кўпайишини ўрганиш
муҳим аҳамиятга эга. Халқлар кўпайишининг бирдан-бир асоси уларнинг
никоҳ ва оила муносабатларида бўлишидир.
Жуда қадим вақтларда ҳозирги тушунчадаги никоҳ ва оила муносабатлари
бўлмаган. Дастлабки вақтларда гуруҳий никоҳ, яъни бир гуруҳ аёллар билан
бир гуруҳ эркаклар ўртасида умумий эр-хотинлик, яқин қариндошлар
ўртасида жинсий алоқалар бўлган.
Зардуштийлик динининг асосчиси ва Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон
ҳамда яқин ва Ўрта Шарқ, айниқса, Хоразм халқлари кўп асрлик ижодининг
маҳсули, бир қанча элатларнинг ижтимоий- сиёсий, ахлоқий-нафосат ва
ахлоқий-таълимий қарашларининг вужудга келиши ва ривожланиши
тарихини ўрганишда қимматли манба бўлган “Авесто” китобининг муаллифи
Спитама Зарадуштра оилавий турмуш масалаларида ғоят қизиқ
маълумотларни беради.*
“Авесто”да инсоний бурч фақат ахлоқий йўл-йўриқларни ўзлаштиришдан
иборат бўлибгина қолмай, балки инсон оилавий турмуш, яхши ёр ва фарзанд
тўғрисида ҳам ўйлаши зарурлиги таъкидланади.Ўша даврда эркаклар роппароса 16 ёшдан уйланиб, бир нечта хотин олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ҳамма
вақт биринчи хотин бошқаларига бош бўлган.*
27
“Авесто”да қайд этилишича, эркак киши аввало уйланиш учун моддий ва
маънавий томондан тўқ ва жисмонан бақувват бўлиши лозим. Бунинг учун ўз
вақтида овқатланиши зарур, акс ҳолда эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий
бурчларини бажара олмайди. “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат
қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифасини адо этишга қуввати
етмайди, бола туғдира олмайди ” (“Ясна”, 33, 3-боб).
Умуман, Зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида
ўрин тутади. Бу ўринда “Авесто” тадқиқотчиси Ҳ.Ҳомидовнинг фикрини
келтириб ўтиш ўринлидир: “Эркак зурриёд қолдириш қобилиятига эга
бўлсаю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб
юришга мажбур қилишарди.
* Б.Аҳмедов. Ўзбек улуси. Т., Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1992, 121- бет.
* Ж.Йўлдошев, С.Ҳасанов. “Авесто”да ахлоқий-таълимий қарашлар. Т., “Ўқитувчи”, 1992, 21-бет.
* А.О.Маковельский. Авесто. Баку, 1960, 80-81- бетлар.
Баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган. “Авесто”да
қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган қавм ва уруғ қонини тоза,
авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга
давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2-3 та
туққан аёллар мукофот олишга сазовор деб уқтирилади”.*
Жаҳондаги барча халқлар ибтидоий жамоа тузумини бошдан кечирган.
Инсоният ривожидаги биринчи босқич кишиларнинг ибтидоий тўдага
бирлашуви бўлиб бу тўда ўзида қадимги одамларнинг катта жамоасини
мужассам этган эди. Энг қадимги тўда аста-секин бўлиниб кетди,
қариндошларнинг алоҳида уюшмасига - уруғ жамоасига айлана борди.
Дастлабки уруғ жамоалари аёл киши, яъни она теварагида жипслаша
бошлаган. Инсоният тарихидаги бу босқич она уруғи даври - матриархат
даври деб аталган. Матриархат – энг қадимги тузум ривожидаги бир
босқич бўлиб, қариндошлик муносабатлари она томонга қараб
белгиланиб, уруғ ва оила бошлиги аёл киши бўлган.
Анча кейинроқ, меҳнат қуроллари ва хўжалик юритиш шакллари
такомиллашгани сайин жамоадаги етакчилик мавқеи аста-секин эркак
кишига ўта бошлади, энди эркак киши уруғга сардор бўлиб қолди. Олимлар
инсоният тарихидаги бу даврни патриархат деб аташди. Патриархат –
28
инсоният ривожининг шундай босқичидирки, унда эркак киши жамият
ҳаётида етакчи мавқега эга бўлиб, қариндошлик муносабатлари ҳам ота
томонга қараб белгиланган.
Патриархал оила Марказий Осиё халқларида оиланинг энг дастлабки
тарихий шакли ҳисобланган. Патриархал оила – ота томонидан яқин
қариндошларнинг бир нечта авлодларидан ташкил топган оилалардир.
Бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш жамоаси ҳам
бўлган. Шунинг учун оилавий муносабатларга, ҳар бир оила аъзоларининг
ҳатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. Марказий Осиёда
патриархал оила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга
келган. Унинг энг ривожланган даври эрамизнинг биринчи асрларига тўғри
келади. Оиланинг бўлиниб кетиши, ўрнига кичик-кичик оилаларнинг таркиб
топиши эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталаридан бошланади ва
деярли ХХ асргача давом этди.*
Кичик оилаларнинг вужудга келиши билан бирга, никоҳнинг шартшароитлари ҳам ўзгариб боради. Патриархал оила мавжуд шароитларда
никоҳ шартлари анча қатъий чекланган эди.
Никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқнинг ва бу
иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва
маъқулланишининг тарихий шаклидир.
* Ҳ.Ҳомидов. “Шоҳнома”нинг шуҳрати. Т., “Ўзбекистон”, 1991, 93-94-бетлар.
* Н.А.Кисляков. Очерки по истории брака у народов Средней Азии и Казахстана. Ленинград, 1969, 16-бет.
Буюк аллома Абу Райхон Берунийнинг фикрича, биронта ҳам халқ
никоҳдан холи эмас. Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги
табиий муносабатларни тартибга солиб туради, эр-хотин, ота-она ва
фарзандлар ўртасида ахлоқий, ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатади. Никоҳ
жинсий эҳтиросни махфийлик пардасига ўрайди, эр-хотин орасидаги табиий
муносабатга ахлоқий, маънавий гўзаллик, андиша бахш этади.
Никоҳ (арабча - қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган.
Араб истилочилари ислом дини билан боғлиқ битикларни, маълумотларни
йўқ қилиб юборганлар. Бу билан маданиятимиз ривожланишига салбий
таъсир кўрсатганлар. Буюк бобокалонимиз Беруний ўзининг “Қадимги
халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида берган хабарига қараганда,
Марказий Осиёни забт қилган араб лашкарбошчиси Қутайбанинг буйруғига
кўра Хоразм ёзувини яхши биладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган
кишилар ўлдирилган.*
Шунинг учун бўлса керак, айрим тадқиқотлар исломгача бизда эркак ва
аёл ўртасида никоҳ деган тушунча бўлмаган, деб эътироф этадилар. Бу фикр
ҳақиқатга тўғри келмайди. Қадимги Юнон тарихчиси Страбоннинг
(милоддан аввалги 64-63 йиллар – милодий 23-24 йиллар) ёзишича, ҳар бир
массагетнинг ўз хотини бўлган.*
29
Ана шу тарихчининг фикрига қараганда, эркаклар ва аёллар жинсий
ҳаётда муайян эркинликларга ҳам эга бўлганлар.
Умуман олганда, Марказий Осиёда аёлларга қадимдан катта ҳурмат билан
қаралган. Улар жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланишган.
Геродотнинг “Тарих” номли асарида ватанпарвар аёл Тўмарис ҳақида
келтирилган тарихий маълумот бунга ёрқин мисол бўла олади. Унга кўра
Турон аҳолиси Тўмарис бошчилигида босқинчи Кайхусрав лашкарига
қақшатқич зарба беради.
Бошқа бир қадимги юнон тарихчиси – Элион қолдирган маълумотга кўра,
Марказий Осиёдаги йирик қабилалардан бири бўлган сакларнинг одатлари
бўйича уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қиз билан
ер ости уйида кураш тушиши шарт бўлган. Йигит курашда ғалаба қилган
тақдирдагина уйланиш ҳуқуқига эга бўлган. Акс ҳолда унинг ўзи қизнинг
асирига айланган. Демак, бу ерда кураш ўзига хос тарзда никоҳ вазифасини
бажарган.*
Марказий Осиё халқларининг машҳур достонлари – “Ўғузнома”,
“Алпомиш” ва “Манас” ларда никоҳ билан боғлиқ одатларда йигитнинг
жисмоний қобилиятларига ва уни синаб кўришга алоҳида аҳамият берилган.
Йигитнинг қизга муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш учун
талабгорларнинг ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриши, узоққа ўқ
узиши, кураш тушиши каби рақобатчилик шаклларидан ҳам фойдаланилган.
* Беруний. Танланган асарлар. 1-том Т., “Фан”, 1968, 72-бет.
* История народов Узбекистана. Т., “Фан”, 1950, 56-бет.
* Ўзбекистон ССР тарихи. 1-том Т., “Фан”, 1967, 78-бет.
Шунингдек бу танлов “Қиз қувлаш”, “Тортишмачоқ” сингари кўринишда
ҳам ўз ифодасини топган, уларнинг қолдиқлари ҳозиргача етиб келган. Лекин
ана шу курашлар, қиз қувлашлар чоғида қандай сўзлар, дуолар
ишлатилганлиги ҳақидаги хабарлар бизгача етиб келмаган ёки тарихчилар
бунга эътибор беришмаган. Суғд ёзма ёдгорликларида бу хусусида анча
маълумотлар топиш мумкин.
Милод бошларидан то Х-ХI асрларга қадар ёзилган ана шундай ноёб суғд
ёзма ёдгорликлари бизгача етиб келган. Панжикент яқинидаги Муғ тоғи
тепасидаги қадимги қаср харобасидан 80 га яқин суғд ҳужжатлари
топилган.VII аср охири – VIII аср бошларига оид бу ҳужжатлар Суғд архиви
деб юритилади. Улар орасида тадқиқотчилар томонидан шартли равишда
“Nov-3” (Навекат номли шаҳарда тузилган ҳужжат бўлгани учун) деб
белгиланган суғдча никоҳ гувоҳномаси, “Nov-4” деб белгиланган куёвнинг
келин томон олдидаги мажбуриятлари баён этилган икки ҳужжат бор.*
Мазкур ҳужжатлар қадим ва илк ўрта асрлардаги Ўзбекистон халқларининг
никоҳ-оила ва у билан боғлиқ мулкчилик ва бошқа ижтимоий муносабатлари
тўғрисида ҳикоя қилувчи муҳим ёдгорликдир.
30
3. Туркистонда ислом дини даврида никоҳ ва оила
муносабатларининг
одат ва шариат қоидалари билан
тартибга солиниши.
Ислом дини Туркистон ўлкасига ёйилгандан кейин никоҳ-оила
муносабатлари Қуръони карим*, шариат ва одат қоидалари билан тартибга
солинган. Шариат – бу кишилар амал қилиши учун Ислом дини
тарафидан буюрилган ҳукмлар ва низомлардир. Шариат ҳукмларини билиб
олиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз ҳисобланади.* Одат қоидалари
асосан кўчманчи халқларга тадбиқ этилган.
Одат Туркистон ўлкасида кўчманчи халқлар (қозоқлар, қирғизлар)да
никоҳ - оила муносабатларининг асоси ҳисобланган. Қозоқларда бир хил
масалалар мазмунига кўра ҳар хил асосда ҳал қилиниши бўйича одат шариат
нормаларидан ажралиб турган. Масалан, “Баранта”, бу келиннинг отаонасига тегишли бўлган чорва молларни зўравонлик билан ҳайдаб кетишдир.
“Аленгерлик” – қозоқ халқининг одат ҳуқуқига асосан жуда оғир амал.
Аленгерлик бу бева қолган хотиннинг эрининг ака-укаларидан бирига,
қариндошларига ёки уруғига эрга чиқиш мажбурияти. Бевалик бошлангандан
кейин бир йил ўтгач, мазкур бевага уйланиш ҳуқуқига эга бўлган номзод ўз
ҳуқуқидан фойдаланишга киришиши мумкин бўлган. Аленгерлик одатини
бажаришдан бош тортган бева болаларидан, чорвасидан, мол-мулкидан
маҳрум этилиб, шундан сўнггина у ўз ҳоҳиши бўйича эрга тегиши мумкин
бўлган.
* М.Исҳоқовнинг Унитилган подшоликдаги хатлар. Т., “Фан”, 1992.
* Қуръони карим (Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур), Т., “Чўлпон”, 1992 й.
* Аҳмад Ҳодий Мақсудий. Шаръий ҳукмлар тўплами. Т., 1990, 2-бет.
Шариат қоидаларининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, унда
ислом дини қоидалари давлат ҳуқуқий нормаларида мужассамланади.
Мусулмон ҳуқуқининг ҳамма соҳалари шу билан бирга никоҳ, қонқариндошлик, талов масалаларини қамраб олган манбалардан бири “Ҳидоя”
(тўлиқ номи “Ҳидоя фи-фуруъил-фикҳ” – “Фикҳ соҳалари бўйича шариат
қўлланмаси”) дир. Бу қшлланма тўрт жилдли 53 китобдан иборат бўлиб,
унинг муаллифи Али ибн Абу Бакр ал-Риштоний Бурҳониддин
Марғинонийдир. У зот 1197 йилда вафот этган бўлиб, унинг мазкур асарида
исломнинг қатор масалалари билан ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар, никоў ва
оила масалалари билан боғлиқ бўлган қоидалар ҳамда жиноят ва жазога оид
тадбиқ этиш лозим бўладиган чоралар батафсил ёритилган.
Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда XII аср давомида
Туркистон ҳудудида амалда бўлган диний-ҳуқуқий тизим – шариат,
мусулмон ҳуқуқи нормалари, ҳадисларнинг роли жуда катта бўлган. Имом
Ал-Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад” (“Адаб дурдоналари”) номли
ҳадислар тўплами шулар жумласига киради. Унда олти юзта ҳадис икки юз
31
олтмиш етти бобга жамланган бўлиб, ота-онани эъзозлаш, каттага ҳурматда,
кичикка иззатда бўлиш, қўшничилик, инсонийлик ва меҳр-шавқатлилик,
сахийлик ва бахиллик, алдамчилик, чақимқилик ва мақтанчоқлик,
исрофгарчилик ва жохиллик, шарму-ҳаё ва уятчанлик каби қатор ҳусни-одоб
ва гўзал хулқ қоидалари ёритилган.
Маърифатчи олим Ризоуддин ибн Фахруддин ўтган асрнинг охирларидан
бошлаб Шарқ тарихи ва маданияти ҳамда таълим-тарбияга оид ўнлаб асарлар
ёзган. У мусулмон қонуншунослиги-фикҳга оид асар ҳам ёзган. Бу борада
унинг “Қавоиди фикҳия” (“Фикҳ қоидалари”), асарини (Қозон 1910 йил)
эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Асримизнинг бошларида ёзилган “Оила” асарида
ахлоқ, одоб, оила масаласига кўп эътибор қилади. Маълум бўлишича, у
таълим-тарбия соҳасида анчагина бош қотирган; унинг асарида ота-онанинг
вазифаси, муаллим бурчи, айниқса, хотинлар вазифаси кенг ёритилиб, бола
тарбиясида хотинларнинг ўрни муҳим эканлигига муаллиф катта аҳамият
беради. Унинг мулоҳазасига кўра, яхши хотин болаларини ҳам яхши
тарбиялай олади. У: “Хотинлар биринчи навбатда мураббийдирлар,
хотиннинг оила тебратиши мураббийлик хамиридан патир қилишу, унинг
тандирида ўша патирни ёпиш деган сўз”*, деёди.
“Оила” асари ўз вақтида бир неча бор қайта нашр этилган ва
кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган.
Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда олим Аҳмад Ҳодий
Мақсудийнинг 1912 йилда мактаб-мадрасалар талабалари ва барча мўминмусулмонлар учун қўлланма сифатида чоп этилган “Шаръий ҳукмлар
тўплами” муҳим аҳамиятга эга. Ал-Хаким ат-Термизий ҳам ахлоқ, никоҳ ва
оила масалаларига бағишлаб бир қатор асарларни яратган. Унинг “Солнома”,
“Нажот” (“Тўғри йўл”), “Наводирул улус”, “Китоб ал-фуруҳ” сингари ўлмас
асарлари шулар жумласидандир.
Бу манбалар ўз даврида никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишга
қаратилган қоидалардан иборат бўлиб, диний ақидаларга асосланган эди.
4. Собиқ шўро тузуми даврида Ўзбекистонда никоҳ ва оила
масалалари.
Жамият тараққиётининг барча босқичларида никоҳ ва оила шакллари
жамиятнинг моддий шароитига қараб белгиланиб келган. Ишлаб чиқарувчи
кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари тараққий этгани сари оила
шакллари янада ривожланади, ўз мазмунини ўзгартириб боради. Жамиятда
мавжуд бўлган иқтисодий муносабатларнинг меҳнат тақсимотига таъсири
никоҳ-оила муносабатларида ҳам намоён бўлади. Оилада эркакнинг бош
бўлиши иқтисодий ҳукмронлик оқибатидир. Кишилик жамияти
ривожланиши билан никоҳ тузиш ва оила қуриш сабаблари ҳам ўзгариб
боради.
32
Юртимиз Ўзбекистон мустакилликка эришгандан кейин тарихий ҳақиқат ва
адолатни тиклаш учун умумхалқ юриши бошланди. Минг йиллар давомида
яратилган, халқимиз қони ва жонига айланган маънавий дурдоналарга янгича
қарала бошланди. Миллий анъаналарнинг кадри кўтарилиши кераклиги
эътироф этилди, бир сўз билан айтганда, зўрлик ва онгсизлик оқибатида
беркитилган эзгулик булоқлари кўзини тозалашга киришилди.
Илгарилари миллий анъаналар ва удумларга ҳам ҳадиксираб,
у нинг
тарбиявий ҳазиналаридан ҳам қандайдир “иллат” қидирилди. Ҳаётбағш халқ
а
анъаналари камситилди.
Баъзи урф-одат ва удумларга диний тус берилиб, хаёт сахнасидан
тамом супуриб ташланди. Ота боболаримизнинг қимматли панд насиҳатлари
ескиликка йўйилди, қадри топдалди. Қариялар ҳикматомуз ертакларининг
тарбиявий аҳамияти эътибордан қола бошлади. Аёллар аллаларни
унутаёздилар.
Оврупача турмуш тарзининг бир ярим минг йиллик мусулмон шариати
қонун-қоидалари асосида турмуш кечириб келган халқимиз ҳаётига тазйиқ
орқал татбиқ этилиши халқимиз онгида ва турмушида тўқнашувлар ва
зиддиятлар келтириб чиқарди. Ҳалқ икки ўт орасида куйиб-ёнди: бир
томонда , отағбоболарнинг минг йиллардан бери амал килиб келаётган
анъаналари ва урф-одатлари, тўйлар, байрамлар, базмлар, маросимлар...
4-боб.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1992, - 46
б.
2-илова
Оила педагогикаси фанидан амалий машғулотлар мавзулари
1-мавзу: Педагогика назарияси ва амалиётида оилавий тарбия
муаммолари ва унинг ёритилиши
Режа: 1.Президент И.Каримов асарларида оила ва оилавий тарбия
масалалари.
2.Мустақиллик шароитида оила ва шахс камолоти.
3. Ҳозирги замон ўзбек оилаларидаги тарбиянинг хусусиятлари.
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиєлол ва тараєєиёт
йўли. - Т.: 1992, - 47 б.
33
2. Каримов И.А. Истиєлол ва маънавият /Тузувчи ва нашр
учун масъуллар: филология фанлари доктори, проф.
Н.Комилов, К.Бўронов. - Т.: Ўзбекистон, 1994, - 128 б.
3. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиєлол, иєтисод,
сиёсат, мафкура. - Т.: Ўзбекистон, 1996, - 364 б.
4. Каримов И А. Ўзбекистон ХХI аср бўса¦асида:
хавфсизликка таѕдид, барєарорлик шартлари ва тараєєиёт
кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон, 1997, - 326 б.
5. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараєєиётининг
пойдевори. - Т.: “Шарє” нашриёт - матбаа концерни Бош
таѕририяти, 1997, - 62 б.
6. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халєни халє,
миллатни миллат этсин. - Т.: Ўзбекистон, 1998, - 30 б.
7. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. - Т.:
Ўзбекистон, 1998, - 686 б.
8. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоєда. - Т.:
Ўзбекистон, 1999, - 62 б.
9. Каримов И.А. Биз ўз келажагимизни ўзимиз єурмоєдамиз. Т.: Ўзбекистон, 1999, -51 б.
10.Каримов И.А. “Камолот” ёшларимизнинг чинакам суянчи
ва таянчи бўлсин - Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов “Камолот” ижтимоий ѕаракати ташаббус гуруѕи
учрашувида сўзланган нутєи. - Т.: Ўзбекистон, 2001, - 14.б.
11.Каримов И.А. Миллий истиєлол мафкураси халє эътиєоди
ва буюк келажакка ишончдир. - Т.: Ўзбекистон, 2000, - 40 б.
12.
Режа: 1.Ўзбек оилаларининг ижтимоий-руҳий ва тарбиявий имкониятларига
кўра туркумлаштириш.
5-боб.
7-мавзу: Оила ва оилавий тарбия муаммоларини ҳал этишда миллий
ва умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш.
Режа: 1.XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида ижод қилган ўзбек
маърифатпарварлари Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла
Қодирий ва бошқаларнинг асарларида оиладаги тарбияга бўлган муносабат.
2. Исломда оила ва оилада фарзандлар тарбияси.
6-боб.
8-мавзу: Ўзбек оилалари тарбиясини ташкил этишнинг умумий хусусий
томонлари.
34
Режа: 1.Оилаларда ота-оналарнинг ўрни ва фарзандларнинг бурч ва
вазифалари.
2.Мулоқот инсонга хос ҳаётий-маънавий эҳтиёж.
3.Меҳнат-инсон кўрки, оила фаровонлигининг негизи.
Адабиётлар: 1.О.Мусурмонова “Оила маънавияти-миллий ғурур” (Ўқув
қўлланма) – Т.: “Ўқитувчи”, 1999. – 200б.
2.“Мустақиллик шароитида оила ва тарбия” Республика
Маънавий маданият тарғибот Маркази – Т.: “Низомий номидаги
ТДПУ”, 1994. – 46.
3.“Инқирозий вазиятларга дуч келган кишиларга психологик
ёрдам” Ижтимоий соҳа ходимлари, педагоглар, психологлар
учун ахборот қўлланмаси – Т.: “Patent-Press”, 2005. – 261б.
4.Ф.М.Отахўжаев “Ўзбекистон Республикасининг оила
ҳуқуқи” (Дарслик) – Т.: “Тошкент Давлат Юридик институти”,
2004. – 279 б.
5.
35
Download